iPhone 12’нинг «нозик жойи»га Samsung зарба бериши мумкин

  •   DiMaX
  •  1195
  •  06.11.2020 13:09

iPhone 12’нинг «нозик жойи»га Samsung зарба бериши мумкин

Apple компанияси янги iPhone қурилмалари жамланмасидан наушник ва қувватлантиргичларни олиб қўйганидан хабарингиз бор. Samsung компанияси ўзининг Galaxy смартфонлари олдингидек қувватлагич билан бирга етказиб берилаётганига ишора қилган эди. Лекин кейинроқ чиққан хабарларга кўра...

ЎҚИНГ: Apple’ни масхара қилгач, Samsung ўзи ҳам смартфонлар қадоғидан муҳим аксессуарларни олиб қоляпти!

Янги маълумотларга қараганда, Samsung Galaxy S21 флагмани қутисидан симсиз наушниклар ўрин олиши мумкин, деб ёзади Daryo.

Аниқроғи, Samsung ҳам Apple ортидан янги қурилмалари жамланмасидан оддий симли АКG наушникларини олиб қўяди, бироқ унинг ўрнини тўлиқ симсиз Galaxy Buds Beyond эгаллайди.

Таъкидланишича, Galaxy S20 линейкасининг муваффақиятсизлигини янги моделнинг савдолари билан қоплаш керак. Техник жиҳатдан янги қурилма ўзидан олдинги моделдан фарқ қилмайди. Шу билан бирга, Samsung бундан совға орқали Apple’га қарши катта ўйин бошлаб, 2022 йилда жамланмадаги наушниклардан муаммосиз воз кечиши мумкин.

Аммо ҳозирча ушбу маълумотларнинг барчаси миш-миш эканлигини ҳам эслатиб ўтамиз.

ЎҚИНГ: Бу смартфонсоз Samsung, Xiaomi, Vivo, Apple ва Huawei’дан ҳам ўзиб, мутлақ рекорд ўрнатди!