iPhone 12’нинг таннархини ҳисоблашди: Apple уни икки баравардан ошиқ нархда пуллаяпти!

  •   DiMaX
  •  1456
  •  26.11.2020 10:45

iPhone 12’нинг таннархини ҳисоблашди: Apple уни икки баравардан ошиқ нархда пуллаяпти!

Apple корпорцияси iPhone 12 туркумидаги стандарт смартфонни ҳам, унинг Pro-версиясини ҳам, iPhone 12 mini ва 12 Pro Max моделларини ҳам яхши сотяпти. Биз ўн иккинчи авлод айфоннинг қаерда энг арзону қаерда энг қиммат эканлиги ҳақида мақола эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Huawei флагманидан олганларга iPhone 12 совға қилишяпти!

Хўш, аслида шу битта iPhone 12’ни ишлаб чиқариш Apple’га қанчага тушишига ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Fomalhaut Techno Solutions компанияси эса бунга қизиқиб кўрди ва унинг барча бутловчи қисмлари нархларини ҳисоблаб, смартфоннинг таннархини эълон қилди.

Манбага кўра, iPhone 12’нинг энг қиммат қисми OLED-дисплей экан – у тахминан 70 долларга тушади. Apple A14 Bionic процессорининг бир донасини ишлаб чиқариш учун купертинолик гигант 40 доллар сарфлайди. Айфоннинг тезкор хотирасини улар SK Hynix компаниясидан 12.8 долларга, доимий хотирасини эса Samsung Electronics’дан 19.2 долларга олишяпти. Apple бу моделнинг камера датчиги учун Sony’га 8 доллар тўлаяпти.

ЎҚИНГ: «Жонли» тест видеоси: «оперативка»cи 12 гигабайтлик Galaxy Note 20 Ultra кучлими, ёки 6 гигабайтлик iPhone 12 Pro?

Хулласи калом, iPhone 12 барча қисмларининг нархлари қўшилганда, унинг умумий қиймати 373 доллар бўлиб чиқяпти. Таққослаш учун, энг арзон жойи – АҚШнинг ўзида уни 799 доллардан бошланувчи (солиқларни ҳисобга олмаганда) нархларда сотишяпти!

Бу рақамга қараб, Apple ўн иккинчи авлод стандарт смартфонининг ҳар биттасидан камида 427 доллар фойда кўряпти, деб ўйлаш мумкин. Аммо аслида ундай эмас – ундан қоладиган даромад бундан камроқ.

Гап шундаки, бутловчи қисмлар нархларидан ташқари, компания яна айрим қисмларнинг нолдан бошлаб яратилишига, реклама, логистика ва бошқаларга кўп харажат қилади. Уларнинг барини ҳисоблаб чиқиш имконсиз, лекин барибир, ҳаммасини қўшиб, сотилаётган iPhone 12’ларга тақсимлаганда ҳам, таннархи унинг ярим нархи атрофида бўлса керак.

ЎҚИНГ: Турли давлатларда iPhone 12 Pro сотиб олиш учун қанча вақт ишлаш керак?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.