iPhone 13 экрани кемтигини «жонли» суратларда iPhone 12’ники билан солиштириб кўрамиз

  •   DiMaX
  •  758
  •  23.04.2021 15:30

iPhone 13 экрани кемтигини «жонли» суратларда iPhone 12’ники билан солиштириб кўрамиз

Куни кеча биз кузда чиқадиган iPhone 13 mini смартфонининг илк «жонли» суратини, шунингдек, унинг iPhone 12 mini билан таққосланган расмини эълон қилган эдик. Умуман, ўн учинчи авлод айфонларнинг олд юзасидаги асосий фарқлардан бири – дисплейда селфи-камера ва бошқа датчиклар учун ўйилган кемтикнинг кичрайтирилгани бўлади.

ЎҚИНГ: Эски русумдаги айфонни атиги 2 долларга iPhone 12’га «айлантириш» йўли топилди!

Macrumors сайти бу йилги кутилаётган айфонлар орасидаги стандарт модел – Apple iPhone 13 экрани учун тайёрланган ҳимоя шишасининг «жонли» расми чиқди. Уни дисплейи ёқиқ ҳолдаги iPhone 12 билан солиштириб кўрсатишган.

Яққол кўриниб турибдики, iPhone 13 экранидаги ўйиқ бирмунча кичрайган; Macotakara нашрининг ёзишича, унинг ўлчами 5,35х26,8 миллиметрга тенг. Таққослаш учун, iPhone 12 экранидаги кемтик 5,3х34,83 миллиметрликдир.

ЎҚИНГ: 2021 йил бошида бутун жаҳонда энг кўп сотилган ўнта смартфон

Хабарга кўра, сўзлашув динамигининг корпус юқори қиррасига яқинроққа кўчирилиши эвазига бу кемтикнинг кичрайишига эришилган. Бундан ташқари, Apple ушбу смартфонларида янги – D-ToF (Direct ToF) технологиясини қўлламоқда.

Айтиш керакки, 2017 йилги iPhone X моделидан бери олд камера тизими учун очилган ўйиқнинг ҳажми ўзгармасдан келаётган эди. iPhone 13 туркуми смартфонларида янгиланиш частотаси 120 герцлик LTPO-дисплейлар қўлланиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Қойилмисиз: ҳар қандай iPhone’ни энди Galaxy’га «айлантириш» мумкин!