iPhone 13 Pro ҳамда 13 Pro Max учун аллақачон «чақадиган» нархларда буюртма олишяпти!

  •   DiMaX
  •  674
  •  09.06.2021 17:06

iPhone 13 Pro ҳамда 13 Pro Max учун аллақачон «чақадиган» нархларда буюртма олишяпти!

Эсингизда бўлса, Россиянинг люкс маҳсулотларга ихтисослашган Caviar бренди бултур Apple’нинг ўздан ҳам аввал iPhone 12 смартфонларининг махсус версияларини тақдим этган эди. Булар – iPhone 12 Pro Max Musk be on Mars, iPhone 12 Pro Musk be on Mars, iPhone 12 Pro Apple 1 Edition ҳамда iPhone 12 Pro Apple 1 Light Edition каби моделлар бўлган.

ЎҚИНГ: iPhone 13 туркумидаги барча тўртта смартфоннинг аккумулятор ток сиғими маълум бўлди

Ушбу компания бу йил ҳам шундай йўл тутди: купертиноликлар ҳали расман эълон қилмаган iPhone 13 Pro ҳамда 13 Pro Max моделларининг премиал версиялари учун олдиндан буюртма очди. Махсус безакли айфонларнинг нархлари билан бирга, уларнинг айрим техник хусусиятлари ҳам эълон қилинган.

Caviar сайтидаги маълумотга кўра, iPhone 13 Pro янгиланиш частотаси 120 герц бўлган, LTPO технологияси бўйича ишланган дисплейга эга. Унинг аккумулятори 4352 мА/соатлик, экрандаги кемтик эса аввалги моделлардагига нисбатан кичрайтирилган.

ЎҚИНГ: 2 000 долларлик iPhone қиммат, дейсизми? 71 520 долларлиги чиқди! (+видео)

«Pure Gold» модификацияли iPhone 13 Pro ҳамда унинг Pro Max версиялари орқа панели 750-пробали соф олтиндан ишланган ва корпусига бриллиантлар ҳам қадалган. Caviar улар учун тегишлича 42 230 ҳамда 42 770 долларлик нарх белгилаган.

Россия компанияси кутилаётган ушбу айфонларнинг яна бир нечта модификацияларини тайёрлаган бўлиб, уларнинг хусусиятлари ҳамда нархлари билан мана бу ҳавола орқали Caviar сайтида танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Қорақалпоғистонлик онахонга ўғли олтин iPhone X ҳадя этди (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!