iPhone 13 Pro илк «жонли» суратларда: Ligthning порти йўқ!

  •   DiMaX
  •  1471
  •  04.08.2021 11:42

iPhone 13 Pro илк «жонли» суратларда: Ligthning порти йўқ!

Купертинолик гигантнинг ўн учинчи авлод смартфонлари туркумига тўртта – iPhone 13 mini, iPhone 13, iPhone 13 Pro ҳамда iPhone 13 Pro Max моделлари кириши айтилмоқда. Мазкур айфонларнинг релиз санаси ва бозорга чиқиш кунлари ҳам маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Apple янги iPhone 13 сериясига Android тизимида оммалашган функцияни қўшмоқчи

Интернетда энди корпус ранглари бинафшаранг ва кулранг бўлган иккита iPhone 13 Pro смартфонининг сифатли суратлари тарқалди. Гарчи бу расмлар «жонли» олинган бўлса-да, уларда акс этган қурилмалар ҳақиқатан ҳам айфоннинг ўзи ёки аниқ ишланган макетими – ҳозирча маълум эмас. Шундай макетлар одатда қурилмаларнинг расмий тақдимотидан аввал ғилоф ва бошқа аксессуарлар ишлаб чиқарувчиларга тарқатилади ва айрим блогерларнинг қўлига ҳам тушиб қолади.

Хулласи калом, суратларга кўра, iPhone 13 Pro моделидаги асосий сюрприз – экран кемтигининг кичрайтирилгани эмас, балки Ligthning портидан воз кечилганлиги экан!

Юқоридаги ва қуйидаги иккита расмда аниқ кўриниб турибдики, айфон корпусининг пастки қиррасида, илгари Ligthning порти бўлган жойда иккита магнитли контакт жойлашган:

Apple ўз смартфонларида портлардан воз кечиб, MagSafe магнитли қувватлаш технологиясига ўтиши ҳақида миш-мишлар анчадан бери юрарди. Лекин унинг кейинги йилги айфонларга жорий этилиши кутилаётган эди.

ЎҚИНГ: Магнитли симсиз қувватлантиргичли илк Android-смартфон – Realme Flash суратлари тарқалди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!