iPhone 13 Pro ва Pro Max'ларни кутаётганлар бироз сабр қилишларига тўғри келади

iPhone 13 Pro ва Pro Max'ларни кутаётганлар бироз сабр қилишларига тўғри келади

Ўтган ҳафта сешанба куни тақдим қилинган iPhone 13 сериясига олдиндан буюртмалар бир неча кун олдин қатор давлатларда бошланди. Мазкур минтақалар учун iPhone'лар 24 сентябрдан бошлаб етказиб берилиши кутилган эди, аммо бу борада кечикишлар кузатилиши маълум қилинди.

ЎҚИНГ: iPhone 13 Pro Geekbench'да ўз кучини кўрсатди

GSMArena'нинг 9to5Mac сайтига таяниб хабар беришича, янги iPhone'лар ўз эгаларига келаси ойдан — 6—11-октябрдан бошлаб етказиб берилади.

Gold рангли, 256ГБ хотира конфигурациясига эга iPhone'лардан ташқари барча iPhone 13 Pro Max'лар 6—11-октябрдан етказиб берила бошлайди. Лекин iPhone 13 Pro борасида вазият бошқача. 128ГБ ва 256ГБлик Silver, Graphite, Gold ва Sierra Blue ҳамда 512ГБлик Gold ва Sierra Blue iPhone'лар 24-сентябрдан етказиб берилади.

Мазкур кечикиш янги iPhone'лар олдинги авлоддан кўра муваффақиятли чиққанини кўрсатмайди. Шунчаки, дастлабки талабни таъминлаб бериш учун Apple'да захира етарли бўлмаган бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Кичикроқ тирқиш ва янгича асосий камерага эга Apple iPhone 13 ва 13 mini'лар тақдим қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!