iPhone 13 Pro’ларнинг асосий ўзига хослиги фош бўлди

  •   DiMaX
  •  1271
  •  13.11.2020 14:54

iPhone 13 Pro’ларнинг асосий ўзига хослиги фош бўлди

Apple ўзининг ўн иккинчи авлод айфонларини яқиндагина тақдим этган, улардан иккитаси – iPhone 12 mini ҳамда iPhone 12 Pro Max моделлари ҳали бугун – 13 ноябрдан савдога чиқди. Интернетда эса аллақачон iPhone 13 туркуми ҳақида маълумотлар учрамоқда.

ЎҚИНГ: Аллақачон iPhone 13 ҳамда iPhone SE 3 хусусиятлари ҳам маълум бўлди!

Жанубий Кореянинг The Elec нашри ёзишича, 2021 йили Apple ўз смартфонларига янгича OLED-дисплейлар ўрнатади. Бу панеллар LTPO технологиясига эга; мазкур қисқартма паст ҳароратли поликристаллик оксидларни англатади. Эсингизда бўлса, Samsung шунақа экранни тақдим этган эди, лекин купертиноликлар LTPO технологияли дисплей учун LG Display компаниясига буюртма бермоқчи.

LTPO технологиясининг асосий афзаллиги – энергия тежамкорлигидир. Бундай панеллар смартфонларнинг автономлигини оширишга, шунингдек, янгиланиш частотасини 90 ёки 120 герцга чиқарганда ҳам аввалги даражада сақлаб қолишга ёрдам беради. Бундан ташқари, айфонларга у Always on Display функциясини қўшиш имконини яратади.

Инсайдерларга кўра, LTPO технологияли экранлар iPhone 13 туркумидаги иккит смартфонда қўлланади ва уларнинг асосий ўзига хослиги бўлади. Афтидан, бу ерда гап iPhone 13 Pro ҳамда iPhone 13 Pro Max ҳақида кетяпти. Зеро, одатда Pro-версиялар стандарт айфонлардан ўзларининг яхшиланган техник жиҳтлари билан ажралиб туради.

ЎҚИНГ: iPhone 12 mini: энг кичкина 5G-смартфоннинг катта нуқсони топилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!