iPhone 13 серияси смартфонларининг операцион тизимида муаммолар юзага келмоқда

iPhone 13 серияси смартфонларининг операцион тизимида муаммолар юзага келмоқда

Дастурий таъминотдаги муаммолар сабаб iPhone 13'ларнинг дисплейида пушти ранг пайдо бўлмоқда. Айрим фойдаланувчилар Apple'нинг комментария форуми ва Reddit платформасида ушбу муаммо ҳақида ёзишмоқда. 

Маълум бўлишича, ушбу носозлик фақатгина iPhone 13 сериясидаги смартфонларда юзага келган. 

Бир фойдаланувчининг айтишича, смартфондсги GPS нотўғри ишлашни бошлаган. Сўнг экран пушти рангга ўзгариб қолган. Бошқа бир фойдаланувчи эса смарфоннинг аккумулятори носоз ишлаётгани ҳамда экранда пушти ранг пайдо бўлиб қолганини айтди. 

Apple смартфонларнинг апарат таъминотида ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидламоқда. Ушбу ҳолатларнинг аксарияти Хитойдаги iPhone 13 фойдаланувчиларда кузатилмоқда. Apple эса Weibo'да фойдаланувчиларга дастурий таъминотни энг сўнггисига ўтиш кераклигини маслаҳат бермоқда. 

ЎҚИНГ: Apple баҳорда катта тақдимот маросимини ўтказади 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.