iPhone 13 серияси смартфонларининг тахминий тақдимот санаси маълум бўлди

iPhone 13 серияси смартфонларининг тахминий тақдимот санаси маълум бўлди

Кўпчиликнинг диққат эътибори ҳозирда iPhone 13 сериясининг дақдимот намойишида бўлиб турибди. Хитойдан олинган сўнгги маълумотларга кўра, тақдимот намойиши 14 сентябрда бўлиб ўтади.

iPhone 13 сериясига олдиндан буюртмалар бериш 17 сентябрдан, расмий сотувлар жараёни эса 24 сентябрдан бошланади. iPhone 13 сериясида iPhone 13 mini, iPhone 13, iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Max моделлари бўлади. Apple тўртта модель учун бир вақтнинг ўзида олдиндан буюртмаларни қабул қила бошлайди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили iPhone 12 mini ва iPhone 12 Pro Max тақдимой санасидан бир ой ўтиб сотувга чиқарилган эди.

DigiTimes маълумотларига кўра, Apple компанияси iPhone 13 смартфонларининг нархларини оширмоқчи. Бунга TSMC чипларни ишлаб чиқаришда харажатларини ошиши ҳамда ишлаб чиқариш учун зарур бўлган кўплаб материаллар нархининг ошиши сабаб бўлган.

ЎҚИНГ: Apple iPhone нархлари билан танишамиз (2021 йил, августь)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.