iPhone 13 сериясининг аккумулятор сиғими маълум бўлди

iPhone 13 сериясининг аккумулятор сиғими маълум бўлди

Apple ўтган ҳафта iPhone 13 ceриясини тақдим этди. Одатдагидек, қурилмалар аккумуляторининг ишлаш муддати яхшиланганлиги айтилди, бироқ смартфонлар аккумуляторининг сиғими ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган эди.

Бир неча кун олдин, аккумуляторлар қуввати ҳақида маълумот берган ва уларнинг қанчага ошганини кўрсатувчи маълумот пайдо бўлди.

Маълумотларга кўра, iPhone 13 Pro Max'нинг аккумулятор сиғими анча ошган, iPhone 13 мини эса аввалгисига мутлақ ва фоиз жиҳатидан яқиндир. Қизиғи шундаки, iPhone 13 ва iPhone 13 Pro бу сафар аввалгиларидан фарқли равишда турли хил аккумуляторларга эга. Бу унчалик катта фарқ эмас, лекин iPhone 13'нинг 120Hz дисплейи йўқлиги боис, буни автономлик борасида муҳим устунлик дейиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone 13 Pro ва Pro Max'ларни кутаётганлар бироз сабр қилишларига тўғри келади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!