iPhone 13 туркумидаги тўртта смартфон: айрим хусусият ва суратлари

  •   DiMaX
  •  1961
  •  05.04.2021 12:59

iPhone 13 туркумидаги тўртта смартфон: айрим хусусият ва суратлари

Apple корпорациясининг ўн иккинчи авлод смартфонлари туркумига тўртта модел кирганидан хабарингиз бор. Булар – стандарт iPhone 12, ундан илғорроқ iPhone 12 Pro, энг катта iPhone 12 Pro Max ҳамда энг ихчам iPhone 12 mini моделларидир. Сўнгги хабарларга кўра, ўн учинчи авлод айфонларда ҳам шундай бўлади.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар ҳақида ўнта қизиқарли факт

Slashleaks сайтида iPhone 13 ҳамда iPhone 13 Pro смартфонларининг сифатли суратларини эълон қилишди. Булар «жонли» расмлар эмас, балки сизиб чиққан чизмалар ва инсайдерлик маълумотлари асосида ишланган рендерлардир.

Таниқли XDA Developers ресурси муҳаррири Макс Вайнбах (Max Weinbach) аввалроқ ёзишича, iPhone 13 Pro ҳамда 13 Pro Max моделлари янги жилосиз қора рангда ҳам чиқади ва у iPhone 12 Pro моделининг графит рангидан фарқ қилади.

Apple маҳсулотларига доир аниқ прогнозлари билан танилган TFI Securities таҳлилчиси Мин-Чи Куо (Ming-Chi Kuo) ўтган ҳафта янги айфонлар камералари ҳақида маълумот улашганди. Унга кўра, iPhone 13 mini, iPhone 13 ҳамда iPhone 13 Pro моделларида кенг бурчакли объектив еттита пластик линзага ва F/1,6 диафрагмага эга. Энг йирик – iPhone 13 Pro Max моделининг бош камерасида эса F/1,7 диафрагмали кенг бурчакли объектив қўлланади.

ЎҚИНГ: 108 МПлик Galaxy S21 Ultra ҳамда 12 МПлик iPhone 12 Pro Max камера жанги (видео)

iPhone 13 туркуми смартфонларида корпуснинг металл роми янгича турдаги қопламага эга. Уларга ўрнатиладиган LTPO экран эса кадр янгиланишининг 1 дан то 120 герцгача мослашувчан частотасини қўллаб-қувватлайди.

Ўн учинчи авлод айфонлар 2021 йилнинг энг кутилаётган 10 смартфони рўйхатига кирган. Apple A15 процессорига ва нақ 1 терабайтгача доимий хотирага эга бўлган бу айфонларни компания сентябрда намойиш этиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone эгаларини Android-смартфонга ўтишга ундаётган учта асосий сабаб

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!