iPhone 13'лар нархлари маълум бўлди

iPhone 13'лар нархлари маълум бўлди

Бир неча кун олдин, янги Apple iPhone 13 смартфонлари ҳозирги iPhone 12'ларга қараганда қимматроқ бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бунинг сабаби ишлаб чиқарувчилар компонентлар тўлиқ етишмаслиги фонида бутловчи қисмлар нархини оширганида экани айтилганди.

ЎҚИНГ: Apple iPhone нархлари билан танишамиз (2021 йил, августь)

Энди эса Хитой манбаси барча iPhone 13 моделларининг нархини маълум қилди. Маълумотларга қараганда, смартфонлар нафақат компонентлар нархининг ошиши, балки янги хотира версиялари ҳисобига ҳам қимматлашади. iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Max'лар 1 ТБ ички хотирага эга бўлади.

Умуман олганда, нархлар қуйидагича:
• 64 ГБ - 850 доллар;
• 128 ГБ - 925 доллар.

iPhone 13 (4 ГБ тезкор хотира):
• 256 ГБ - 1170 доллар.

iPhone 13 Pro (6 ГБ тезкор хотира):
• 128 ГБ - 1310 доллар;
• 512 ГБ - 1620 доллар;
• 1 ТБ - 2050 доллар;
• 128 ГБ - 1435 доллар;
• 512 ГБ - 1745 доллар;
• 1 ТБ - 2175 доллар.

Албатта, бу нархларни фақат бенчмарк сифатида кўриб чиқиш мумкин: расмий тақдимот яқинлашганда интернетда янги ва янгиланган маълумотлар пайдо бўлади. Янги маҳсулотларнинг ҳақиқий нархини фақат Apple ўзи ошкор қилади.

ЎҚИНГ: Марк Гурман: «Apple бармоқ изи сканерини синаб кўрди ҳамда ундан воз кечди»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!