iPhone 13'лар қачон тақдим қилиниши аниқ бўлди

iPhone 13'лар қачон тақдим қилиниши аниқ бўлди

Wedbush баҳор ойида барча iPhone 13'лар масофани ўлчаш лазерига, iPhone 13 Pro ҳамда iPhone 13 Pro Max 1ТБ доимий хотирага эга бўлишини маълум қилганди.

ЎҚИНГ: Apple ўзининг арзончи iPhone'нининг янгиланган версиясини тақдим этишни режаламоқда

Кейинчалик TrendForce таҳлилчилари ушбу маълумотни рад этиб, фақатгина iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Max масофани ўлчаш лазерига эга бўлиши, шу билан бирга, уларнинг доимий хотира ҳажми 512ГБ дан ошмаслигини эълон қилган эди.
Энди, Wedbush янги маълумотларга таянган ҳолда дастлабки маълумотларнинг тўғри эканлигини таъкидламоқда.

Wedbush, шунингдек, янги iPhone'ларнинг тақдимот санаси анъанавий тарзда сентябрь ойининг учинчи ҳафтасида бўлиши ҳақида маълумот берди.

ЎҚИНГ: Apple янги iPhone 13 сериясига Android тизимида оммалашган функцияни қўшмоқчи