iPhone 13’ларнинг рекордчи жиҳати айтилди: Apple ишқибозлари буни йиллаб кутишган!

  •   DiMaX
  •  2546
  •  09.08.2021 12:47

iPhone 13’ларнинг рекордчи жиҳати айтилди: Apple ишқибозлари буни йиллаб кутишган!

Apple’нинг ўн учинчи авлод смартфонлари туркумига тўртта – iPhone 13 mini, iPhone 13, iPhone 13 Pro ҳамда iPhone 13 Pro Max моделлари кириши айтилмоқда. Мазкур айфонларнинг релиз санаси ва бозорга чиқиш кунлари ҳам маълум бўлган. Яқиндагина эса...

ЎҚИНГ: iPhone 13 Pro илк «жонли» суратларда: Ligthning порти йўқ!

Ўз манбаларига таяниб ZDNet порталининг ёзишича, ўн учинчи авлод айфонлардаги асосий жиҳат такомиллашган камералар ҳам, 120 герцлик дисплей ҳам, ҳаттоки магнит контактли қувватлаш технологияси ҳам эмас. iPhone 13’ларнинг айнан фойдаланувчилар учун энг муҳим томони – автоном ишлаш вақтининг оширилганидир.

Хабарга кўра, бу йил кутилаётган «тишланган олмали» смартфонларнинг аккумуляторлари ток сиғимлари оширилмоқда:

  • iPhone 13 ҳамда iPhone 13 Pro моделларида – 3095 мА/соатлик;
  • iPhone 13 mini смартфонида – 2406 мА/соатлик;
  • iPhone 13 Pro Max флагманида эса 4352 мА/соатлик батарея қўлланади.

Тўғри, булар фантастик рақамлар эмас, аммо A15 Bionic процессорининг қувват тежамкорлиги ҳам айфонларнинг автономлигини оширишда муҳим ўрин тутади. Мазкур чипсет аккумулятор қувватини олдинги авлод – A14 процессорига нисбатан 15-20 фоизга кам сарфлайди.

Шу тариқа, iPhone 13 туркуми вакилларининг битта қувват билан ишлаш вақти 30 фоиз ва ҳатто ундан ошиқроққа узаяди ва бу борада улар тарихдаги барча айфонлар орасида рекордчи бўлишади. Бунда «катта» моделлар – iPhone 13 Pro ҳамда iPhone 13 Pro Max автономлиги айниқса катта фарқ билан ошади. Зеро, бу икки флагманда кадр янгиланишининг мослашувчан частотасини қўллаб-қувватловчи LTPO-дисплейлар ҳам батарея қувватини тежашга ёрдам беради.

ЎҚИНГ: Смартфонни зарядлашдаги энг кенг тарқалган бу хатоликни сиз ҳам такрорлаяпсизми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!