iPhone 13’ларнинг тақдимот ва сотувга чиқиш кунлари маълум бўлди!

  •   DiMaX
  •  1639
  •  23.06.2021 11:32

iPhone 13’ларнинг тақдимот ва сотувга чиқиш кунлари маълум бўлди!

Купертинолик гигантнинг ўн учинчи авлод смартфонлари туркумига тўртта – iPhone 13 mini, iPhone 13, iPhone 13 Pro ҳамда iPhone 13 Pro Max моделлари кириши айтилмоқда. Аввалроқ улардан ҳар бирининг аккумулятори ток сиғими маълум бўлган эди. Яқинда эса...

ЎҚИНГ: iPhone 13 туркумидаги барча смартфонларнинг хотира вариантлари ва нархлари билан танишинг

Энди эса интернет-инсайдер ва таҳлилчи Дэн Айвс ҳатто мазкур смартфонларнинг релиз санаси ва бозорга чиқиш кунини ҳам айтди. Унга кўра, Apple бу йилги айфонлари анонсини 14 сентябрга мўлжалламоқда. iPhone 13 туркуми вакиллари учун олдиндан буюртма олиш 17 сентябрдан бошланса, очиқ савдога улар 24 сентябрдан чиқади.

Гарчи бу расмий маълумот бўлмаса-да, ҳақиқатга анча яқин. Зеро, «тишланган олмали» корпорация ҳар йили янги iPhone’лар намойишига бағишланган тадбирини одатда сентябрнинг ўртаси ёки иккинчи ярмида ўтказади.

Дарвоқе, iPhone 13 Pro ҳамда 13 Pro Max учун аллақачон «чақадиган» нархларда буюртма олишаётганидан хабарингиз бор-а?

ЎҚИНГ: Тўртта русумдаги iPhone 13’ни видеода ҳар томонлама кўрсатишди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.