iPhone 14 экран ҳимоя панеллари суратлари

iPhone 14 экран ҳимоя панеллари суратлари

Apple шу йилнинг сентябр ойида янги iPhone смартфонлари серияси, iPhone 14 қаторини тақдим қилиши кутилмоқда. Бўлажак iPhoneлар ҳақида шу пайтгача кўплаб маълумотлар интернетда тарқатилди ва қуйидаги сурат уларнинг яна бир бор тасдиқлайди.

Twitter фойдаланувчиси Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида тарқатилган iPhone 14 линияси учун олд экран ҳимоя панеллари суратини улашди. Суратдан кўриш мумкинки, iPhone 14 серияси фақат тўрт хил: iPhone 14, iPhone 14 Pro, iPhone 14 Мах, iPhone 14 Pro Мах моделларидан иборат бўлиб, уларнинг Pro моделлари айфон смартфонларида узоқ кутилган ўзгариш, олд камера ва Face ID учун янгича дизайндаги, қолган икки модел эса эски iPhone 13 дизайнидаги тирқишга эга бўлади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, смартфонларнинг оддий моделлари 6.1 дюйм, Мах моделлари эса 6.7 дюйм ўлчамдаги OLED экран билан чиқарилиши тахмин қилинмоқда. Шунингдек, суратни улашган фойдаланувчининг таъкидлашича, Pro моделлари Мах моделларига қараганда ингичкароқ рамкада бўлади.

Бундан аввал iPhone 14 олд камерасида бўладиган сезиларли даражадаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

ЎҚИНГ: iPhone 14 олд камераси янгиланади

 
 
 
 
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.