iPhone 14 моделлари учун Apple асосан қайси компаниялардан дисплей сотиб олаётгани маълум бўлди

iPhone 14 моделлари учун Apple асосан қайси компаниялардан дисплей сотиб олаётгани маълум бўлди

Samsung OLED экранлари бозорида асосий доминант ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Apple компанияси iPhone моделлари учун дисплейларни асосан Samsung'дан сотиб олмоқда. 

Янги хабарларга кўра, Samsung iPhone 14 қурилмалари учун OLED дисплейларнинг 70% дан ортиғини етказиб бермоқчи. Бу iPhone 14 ва 14 Plus учун оддий OLED дисплей, шунингдек, iPhone 14 Pro ва 14 Pro Max учун LTPO OLED дисплейларни ўз ичига олади. 

Кореянинг TheElec нашрининг маълум қилишича, Apple iPhone 14 моделларидан 120 миллион дона ишлаб чиқармоқчи. Бунинг учун купертинолик компания Samsung'дан камида 80 миллион дона дисплей олиши керак. Қолган 20 миллион донани Apple LG компаниясидан, тахминан 6 миллион донани эса Хитойдаги йирик дисплей ишлаб чиқарувчи компания - BOE'дан сотиб олади. Қолган смартфонларни дисплей билан қайси компания таъминлашига аниқлик киритилмаган. 

Маълумотларда, шунингдек, Samsung ҳамда LG барча iPhone 14 моделларини дисплей билан таъминлаши, BOE эса фақат iPhone 14 учун 6.1 дюймли LTPS OLED дисплейлари билан таъминлаши айтилган. 

Юқорида Samsung iPhone 14 қурилмалари учун 80 миллион донадан дисплей етказиб беради дейилди. Уларнинг 60 миллиондан ортиғи Pro моделлари учун бўлиши кутмоқда. Хабар қилинишича, LG дисплей ишлаб чиқариш линиясида муаммоларга дуч келмоқда. Бу ўз навбатида Samsung'га янада катта улуш олиш имконини беради.

BOE компанияси учун iPhone 14 моделининг яхши сотилмаётгани бош оғриғи бўлиши мумкин. Бироқ Хитойлик компания учун Apple билан маслаҳатлашмаган ҳолда дисплей схемасини ўзгартиргани энг катта муаммо бўлиши мумкин. Шундан сўнг Apple хитойлик компания билан шартномани қайта кўриб чиқиш қарорига келган. 

ЎҚИНГ: Oppo Reno9 сериясидаги энг юқори модел: Reno9 Pro+ чиқарилди! 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!