iPhone 14 моделларига олдиндан буюртма бериш бошланди

iPhone 14 моделларига олдиндан буюртма бериш бошланди

Тақдимотдан бир неча кун ўтиб Apple компанияси iPhone 14 моделларига олдиндан буюртмаларни қабул қилишни бошлади. 

Бу савдоларнинг биринчи тўлқини ҳисобланиб, буюртма бериш мумкин бўлган давлатлар сирасига Австралия, Канада, Хитой, Франция, Германия, Ҳиндистон, Италия, Япония, Сингапур, Испания, Таиланд, БАА, Буюк Британия, АҚШ ва 30 дан ортиқ бошқа мамлакат ва минтақалар киради.

iPhone 14, 14 Pro ва 14 Pro Max бир ҳафтадан кейин 16 сентябрдан, 14 Plus эса 7 октабрда етказиб берилиши кутилмоқда. Қуйида тўртта iPhone'нинг турли хил мамлакатлардаги нархлари кўрсатилган. 

Скриншот: GSMArena 

Малайзия, Туркия ва бошқа 20 мамлакат ва минтақаларда буюртма бериш 23 сентябрда бошланади, жўнатмалар эса бир ҳафтадан кейин 30 сентябрда етиб боради.

ЎҚИНГ: AirPods'ингиз қалбакими? iOS 16 сизни огоҳлантиради! 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!