iPhone 14 нархлари

iPhone 14 нархлари

Интернетга Apple'нинг янги авлод iPhone смартфонлари ҳақида деярли ҳар куни турли хил маълумотлар сиздирилмоқда ва шулар орасида бир нечта инсайдерлар томонидан тасдиқланган iPhone 14 нархлари ҳам тарқатиб юборилди.

iPhone 14 серияси тўрт хил: 6.1 дюймли iPhone 14/Pro, 6.7 дюймли iPhone 14 Мах/Pro Мах моделларида чиқарилиши ва кўриб турганингиздек, улар орасида Мини версияси бўлмаслиги аллақачон маълум бўлган эди. Шулардан фақат икки Про модел - iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Мах компаниянинг икки тирқишли янги дизайнига эга бўлиши турли хил аниқ чизилган дизайнлар билан бир неча маротаба тасдиқланди. Шунингдек, смартфон 48MP камера, кўпроқ батарея ҳажми ва бошқа юқори хусусиятлар билан чиқарилиши кутилмоқда ва миш-мишларга кўра унинг нархлари қуйидагича:

Apple iPhone 14 $800
Apple iPhone 14 Max $900
Apple iPhone 14 Pro $1,100
Apple iPhone 14 Pro Max $1,200

Нархлар бугунги кун сотувидаги iPhone 13 сериясиникига қараганда $100 қимматлиги яққол кўриниб турибди. Apple янги iPhone 14 смартфонларини кузнинг илк ойида тақдим қилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 14 экран ҳимоя панеллари суратлари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!