iPhone 14 Pro: бу сафар унинг ўлчамлари ҳақида

iPhone 14 Pro: бу сафар унинг ўлчамлари ҳақида

Apple'нинг янги авлод iPhone 14 смартфонлари олд томонда янги тирқиш дизайнига эга бўлиши аллақачон барчага маълум бўлди. Ўтган ҳафтада 14 Pro модели CAD рендерлари тарқатилган бўлса, бу сафар Twitter ижтимоий тармоғида iPhone 14 Pro ва 14 Pro Мах моделларининг аниқ ўлчамлари кўрсатилган схематик рендерлари чиқарилди.

Ушбу iPhone 14 Pro Max моделининг ўлчамлари кўрсатилган сурат ҳам унинг олд томонида учта сенсор бўлишини кўрсатмоқда: иккитаси овал тирқиш ичида, биттаси эса юмалоқ тешик ичида. Унинг ўлчамларига келадиган бўлсак, смартфон энига 77.58 мм, бўйига эса 160.7 мм бўлади. Қалинлиги 7.85 мм, агар орқа камераси ҳам қўшилса 12.02 мм, демак, орқа камера қалинлиги 4.17 мм қалинликда бўлади. Телефон орқа томонининг деярли ярмини эгаллаган учлик камера энига 36.73, бўйига эса 38.21 миллиметер ўлчамда.

Бу эса юқоридаги Pro Мах моделдан бироз кичикроқ бўлган iPhone 14 Pro модели ўлчамлари кўрсатилган сурат. У энига 71.45 мм, бўйига 147.46 мм ўлчамда, қалинлиги эса Pro Мах моделиники билан бир хил. Орқа камера ўлчамлари эса 36.71х38.24 мм. Кўриб турганингиздек, янги iPhone 14 сериясидаги смартфонлар аввалги iPhone 13 сериясидагилардан бироз каттароқ ва қалинроқ.

Apple Lab тахаллуси остида консепт дизайнлар яратaдиган украиналик дизайнер, аллақачон iPhone 14 Pro ўлчамлари ва CAD дизайнларига асосланган юқори сифатли рендер суратларни ҳам тақдим қилди. Унга кўра, 14 Pro орқа камераси олдинги iPhone 13 сериясидаги моделлардан каттароқ бўлади.

iPhone 14 сериясидаги смартфонлар шу йилнинг сентябр ойида тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 14 Pro тилларанг рендерлари тарқатилди (видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.