iPhone 14 Pro камераси смартфон орқасининг ярмидан кўпини эгаллайди

iPhone 14 Pro камераси смартфон орқасининг ярмидан кўпини эгаллайди

Интернетда Apple'нинг iPhone смартфонлари учун ҳимоя ғилофлари таққосланган сурат тарқатилди. Гарчи расмдан бу 100% iPhone 14 линиясидаги смартфонлар учун кейс эканлиги айтилмаган бўлса ҳам, тўрт хил модел учун чиқарилган бу ғилофларнинг камералари ўлчамидан бу янги авлод айфони учун чиқарилганини англаш қийин эмас.

Расмдан кўриш мумкинки, чап томонда жоялшган икки катта кейслар, албатта, Мах моделлари, яъни iPhone 14 Мах ва iPhone 14 Pro Мах учун, ўнг томондаги икки кичикроқ ўлчамдагилари эса iPhone 14 ва iPhone 14 Pro учун чиқарилган.

Ғилофлардаги орқа камера модули учун ажратилган жойлардан оддий iPhone 14 моделлари иккилик камера сенсорларини билан, Pro моделлар эса аввалгиларига ўхшаб учлик камера сенсорлари таъминланишини билса бўлади. iPhone 14 Pro модели учун чиқарилган ғилофда камера учун жойнинг смартфон орқа панелининг ярмидан бироз кўп жойини эгаллаганига қараганда, бу сафарги iPhone 14 каттароқ камера блокига эга бўлашини билиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, яқинда iPhone 14 линиясидаги юқори даражадаги моделлар 48MP камера сенсори билан чиқарилиши ҳақида миш-мишлар тарқатилган эди.

ЎҚИНГ: Honor 70 смартфонининг биринчи расмий тизери эълон қилинди

 
 
 
 
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!