iPhone 14 Pro Max учун чиқариладиган ғилофлар 13 Pro Max'га мос келадими?

iPhone 14 Pro Max учун чиқариладиган ғилофлар 13 Pro Max'га мос келадими?

iPhone 14 Pro Max учун мўлжалланган ғилоф iPhone 13 Pro Max 13 моделига мос келадими? Яқинда интернетда iPhone 14 Pro Max'нинг ғилофини 13 Pro Max'га ўрнатилган расми пайдо бўлди. 

Юқоридаги расм шуни кўрсатдики, iPhone 13 Pro Max'га нисбатан янги моделнинг камера линзалари каттароқ бўлади. Линзалар ҳажми катталашгани сабабли камера модули ҳажми ҳам ошган, аммо модул кўзга ташланадиган даражада катталашмаган.

Камера линзаларининг ҳажмининг ошишининг сабаби оддий. Apple бу йилги Pro моделларининг ультракенг камерасини такомиллаштириши миш-мишларда айтилаётган эди. Демак, янги сенсор эскисига қараганда каттароқ бўлади. 

Ўтган йили iPhone 13 Pro ва 13 Pro Max моделларига бир хил камерлар ўрнатилган эди. Агар бу йилги камера модулининг ҳажми янада катталашадиган бўлса, бу кичик ҳажмли iPhone 14 Pro учун қанчалик мос тушар экан? Горизонталь ҳолатда камера модули орқа панелнинг 50% дан ошиқ қисмини эгаллаб турибди. 

ЎҚИНГ: Янги авлод iPhone'ларининг Pro моделлари 100 долларга қиммат бўлади