iPhone 14 Pro моделлари оддий 14 моделларига қараганда яхшироқ дисплейга эга бўлади

iPhone 14 Pro моделлари оддий 14 моделларига қараганда яхшироқ дисплейга эга бўлади

Оддий iPhone 14 моделлари ProMotion (бу Apple'нинг юқори янгиланиш частотали дисплейлар учун яратган маркетинг термини) дисплейларига эга бўлмаслиги маълум бўлаганди. Яқинда The Elec нашри тўрттала янги iPhone 14 моделларига қандай дисплей ўрнатилиши ҳақида маълумот берди.

iPhone 14 (6.1 дюйм) ва iPhone 14 Max (6.7 дюйм) смартфонлари Samsung M11 материал тўплами деб атайдиган LTPS дисплейига эга бўлади. M-серияли материаллар тўплами Apple iPhone ва Samsung'нинг премиум Galaxy смартфонлари учун чиқарилган.

iPhone 14 Pro (6.1 дюйм) ва 14 Pro Max (6.7 дюйм) моделлари ProMotion функцияли LTPO панели билан жиҳозланади. Шунингдек, улар учун янги ишлаб чиқилган M12 материаллар тўпламидан фойдаланилади.

Маълумот учун, Galaxy S22+ ва S22 Ultra моделлари учун M11, S22 модели учун эса эски M10 тўпламидан фойдаланилган. Яқинда тақдим этиладиган Galaxy Z Flip4 ва Z Fold4 қурилмалари учун янги M12 материаллар тўпламидан фойдаланилади.

Samsung барча тўртта iPhone 14 модели учун дисплей панелларини етказиб беради. Хабарларга кўра, компания 80 миллион панелга буюртма олган.

ЎҚИНГ: Apple ўзини-ўзи бошқара оладиган автомобилни ишлаб чиқариш жараёнига жиддий киришмоқда 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!