iPhone 14 Pro неча ватт тезликда зарядланиши маълум бўлди

iPhone 14 Pro неча ватт тезликда зарядланиши маълум бўлди

Apple ўзининг янги авлод iPhone смартфонлари келаётган сентабр ойининг 7 санасида тақдим қилишни режалаштирди. Тақдимот куни яқинлашар экан, бўлажак iPhone 14 қаторидаги моделлар ҳақида янада кўплаб маълумотлар тарқатилмоқда.

Март ойига қайтадиган бўлсак, таҳлилчи Минг-Чи Куо Apple компанияси бу йил 30 ваттли зарядловчини тақдим қилиши ҳақида хабар берган эди. Эндиликда ушбу хабар ликстер DuanRui томонидан ҳам тасдиқланмоқда. Унинг берган маълумотларига кўра, номаълум бренд янги  зарядлаш маҳсулотларини медиага жўнатмоқда ва у iPhone 14 серияси видеоларининг бирида реклама қилинади.

Маълум бўлишича, янги iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Мах моделлари фақат қуввати 0% га яқин бўлганда 30 Вт тезликда зарядланашни қўллаб-қувватлайди, кейин эса 25-27 вт тезликка тушиб қолади (айтиш керакки, одатий қувватлаш жараёни шундай ишлайди). Таққошлаш учун, ҳозирги iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Мах расман 20Вт тезликда қувватланади, лекин норасмий маълумотларга кўра, тезлик 23-25 Вт гача кўтарилиши мумкин. Албатта, бир неча ватт ҳам қувватлаш вақтини бир неча 5-10 минутга қисқартиради ва бу iPhone эгалари учун яхши бўлса яхшики, ёмон эмас.

Афсуски, iPhone 14 қаторидаги телефонлар ҳали ҳам Apple'нинг "эксклюзив" Lightning портлари билан чиқарилади. Шунингдек, 30 Вт тезликда зарядлайдиган қувватлаш адаптерларини ҳам алоҳида сотиб олишингиз керак бўлади, чунки улар қути ичига қўшилмайди. 

ЎҚИНГ: Telegram'даги юзернеймларнинг 70% эронлик киберсквоттерлар томонидан банд қилиб келинган - Дуров

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!