iPhone 14 Pro ва 14 Pro Max - янгиликлар етарлича

iPhone 14 Pro ва 14 Pro Max - янгиликлар етарлича

Кеча iPhone 14 ва iPhone 14 Plus моделларидан сўнг Apple ўзининг энг асосий iphy 14 Pro ва 14 Pro Max моделларини тақдим этди. Икки модель янги камералар, янги тирқишли дизайни ҳамда янги чипга эга бўлди. 

Ташқи кўринишдаги кўзга ташланадиган ўзгариш экрандаги дори шаклидаги тирқиш бўлди. Бу эски “қошдан“ кўра кичикроқ, аниқроғи, унинг ичидаги камерлар 30% кичрайган. Яқинлик сенсори экран остига кўчирилди. Тирқишни Apple “динамик орол“ деб номлади. 

Энди харита, мусиқа ва таймер каби орқа фонда ишлаётган иловалар тирқиш атрофидаги майдонда кўриниб туради. Бундай имкониятга учинчи томон иловалари ҳам эга бўлади. 

Дисплей ҳажми iPhone 14 Pro моделида 6.1 дюйм, Pro Max моделида эса 6.7 дюймни ташкил қилади. Максимал ёрқинлик 2000 нит, дисплей 1-120 гертс частоталарга ўтиб ишлайди. Always on Display ниҳоят iPhone моделларида пайдо бўлди, аммо бу фақат янги Pro моделлар учун. 

Орқа панелдаги асосий камерада “тўрт пикселли“ сенсор мавжуд бўлиб, у iPhone'лар учун янгилик ҳисобланса, Android смартфонлари учун янгилик эмас. Сенсор 48 мегапиксел резолюцияда бўлиб, автоматик равишда смартфон 12 мегапикселли суратларни олади.

Асосий камера 2х зум имкониятига эга, бу ўз навбатида ажойиб портрет суратларни олишда қўл келади. 12МП ультракенг камера 1.4 микрон пиксел катталигига эга. Бу янада аниқ суратларни тақдим этиш билан бир қаторда макро имкониятиларини ҳам яхшилайди. 12МП телефото камера 3х оптик зум ҳамда оптик стабилизацияга эга. 

A16 Bionic чипи икки қурилманинг юраги ҳисобланади. Чип олти ядроли процессор билан жиҳозланган, уларнинг иккитаси унумдорлик, тўрттаси самарадорлик учун иқтисослашган. Умуман олганда, A16 Bionic рақобатчиларига қараганда 40% тезроқ ишлайди, унинг иккита юқори самарадорликла эга ядроси A15 чипига қараганда 20% камроқ қувват сарфлайди. Чипдаги 16 ядроли нейрон двигатель сониясига 17 триллион операцияни бажаришга қодир. 

Иккала смартфоннинг қора, оқ, сиёҳранг ҳамда олтин рангли турлари мавжуд. Хотира ҳажми эса 128/256/512ГБ, шунингдек 1ТБ бўлади. iPhone 14 Pro моделининг нархи 999 доллардан, iPhone 14 Pro Max'нинг нархи эса 1099 доллардан бошланади. Смартфонларга олдиндан буюртма бериш 9 сентябрдан бошланади. АҚШ учун чиқарилган моделларда SIM-карта уяси бўлмайди. Улар фақат электрон SIM-картани қўллаб-қувватлайди. 

ЎҚИНГ: iPhone 14 ва 14 Plus - нималар ўзгаради? 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.