Қайси бири чиройли: iPhone 14 Pro ёхуд Xiaomi 13?

Қайси бири чиройли: iPhone 14 Pro ёхуд Xiaomi 13?

Хитойнинг Xiaomi Group президенти ва Redmi бренди бош менежери Лу Вейбинг ўзининг Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасига iPhone 14 Pro ва бир неча кун аввал тақдим қилинган Xiaomi 13 смартфонлари солиштирилган суратларни жойлаштирди ва обуначиларидан "Қайси смартфон чиройлироқ?", деб сўради.

Турли бурчаклардан таққосланган иккала смартфонлар ҳам ўзига хос нафис ва чиройли дизайнга эга. Бироқ, шуниси яққол кўриниб турибдики, Xiaomi 13 смартфони экрани iPhone 14 Pro моделиникига қараганда сезиларли даражадаги ингичка қора рамкага эга. Шунингдек, Xiaomi 13 ўзининг юмалоқ тешикли селфи камераси билан тўлиқроқ экран таклиф қила олади.

Хўш сизнингча қайси смартфон чиройлироқ? Жавобларингизни Telegram каналимиздаги сўровнома орқали билдиришингиз мумкин.

Xiaomi 13 смартфонлари савдоси Хитойда эртадан, 14 декабрдан бошланади.

ЎҚИНГ: Xiaomi 13 ва 13 Pro смартфонлари тақдим этилди

 
 
 
 
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!