iPhone 14 Pro: зангламас пўлат ўрнига титан!

  •   DiMaX
  •  518
  •  28.07.2021 08:56

iPhone 14 Pro: зангламас пўлат ўрнига титан!

Apple ҳали iPhone 13 туркуми смартфонларини тақдим этганича йўқ, аммо интернетда аллақачон iPhone 14 серияси ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Жумладан, биз аввалроқ уларнинг айрим хусусиятлари ва iPhone 14 Pro Max моделининг нархини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: iPhone 13 макетлари ва ғилофлари пайдо бўлди. Ғилофлар iPhone 12'ларга тушмайди!

Сўнгги маълумотларга кўра, iPhone 14 Pro версиясини ишлаб чиқаришда зангламайдиган пўлат ўрнига титандан фойдаланилади. Бу ҳақда JP Morgan Chase холдинг компанияси инвесторларининг ҳисоботига асосланиб ArsTechnica ёзмоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бу 2022 йилда чиқариладиган iPhone дизайнидаги энг муҳим ўзгариш бўлади.

Apple илгари смартфонлар ишлаб чиқаришда титандан фойдаланмаган. Ҳозирги iPhone 12 Pro моделларида зангламайдиган пўлатдан ишлатилган. Янги материал қирилишга, коррозияга, эгилишга анча чидамли ва шунингдек, пўлатдан енгилроқ. Таъкидланишича, бу ерда гап смартфоннинг металл қирралари ҳақида гап кетмоқда. MagSafe симсиз қувват олиш тизимини қўллаш учун смартфоннинг орқа қисми ойнадан ясалади.

ЎҚИНГ: «Хавфли созлама»: смартфондаги бу функцияни дарҳол ўчириб қўйинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!