iPhone 14 сериясининг хотира ҳажми икки баробарга ошади

iPhone 14 сериясининг хотира ҳажми икки баробарга ошади

iPhone 14 сериясининг тақдим этилишига ҳали бир йил вақт бор, лекин янги авлод iPhone'лари ҳақидаги миш-мишлар интернетда кенг тарқалмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Apple кейинги йилги iPhone'ларнинг максимал хотирасини икки баробарга оширади.

Бу йилги iPhone'ларнинг хотира ҳажми ҳам икки баробарга ошган эди, яъни iPhone 13 Pro ва Pro Max'ларнинг 1ТБ хотирага эга бўлган турлари сотувга чиқарилган. Агар миш-мишлар тўғри бўлиб чиқса, iPhone 14 сериясидаги смартфонлар 2ТБ хотирага эга бўлади.

Манба қайси модель 2ТБ хотирага эга бўлишини аниқ айтмаган бўлса-да, катта эҳтимол билан Pro ҳамда Pro Max моделлари 2ТБ хотирага эга бўлади. Қолган моделларнинг хотираси эса 512ГБ дан 1ТБ оширилади.

Apple компанияси iPhone'ларнинг хотирасини нима учун кенгайтирётгани номаълум. Бироқ камеранинг янги функция ва имкониятлари каттароқ ҳажмли хотирани талаб қилмоқда. ProRes видеоларини 4К формат, 30 кадр/секунд тезликда ёзиш учун бу йилги Pro ва Pro Max моделлари камида 256ГБ хотирага эга болиши керак. 128ГБ хотирага эга версияларда эса ProРес функцияси 1080p 30 кадр/секунд билан чекланган.

Хабарлар фақат миш-мишларга асосланган, шунингдек, iPhone 14 сериясининг тақдим этилишига ҳали узоқ вақт бор. Унгача турли хил шундай норасмий хабар тарқалиши давом этади.

ЎҚИНГ: Марк Гурман: "Apple бармоқ изи сканерини синаб кўрди ҳамда ундан воз кечди"

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.