iPhone 14 смартфонларининг батарея ҳажми қанча?

iPhone 14 смартфонларининг батарея ҳажми қанча?

Android смартфон ишлаб чиқарувчиларидан фарқли ўлароқ Apple ўзининг янги смартфонлари тақдимотида уларнинг қанча батарея ҳажмига эканлигини маълум қилмайди. Гарчи компания яқинда ўтказган "Far Out" тадбири давомида янги iPhone 14 смартфонлари "бутун кунга етадиган батареяга эга" эканлигини айтган бўлса ҳам, кўпчилик учун қурилмаларга айнан қанчалик ҳажмдаги батарея ўрнатилганлиги, албатта, қизиқ. 

MacRumors нашрининг Хитой регулатори маълумотлар базасидан олган маълумотларга кўра, iPhone 14 қаторидаги маълумотлар қуйидагича батарея ҳажмига эга:

  • iPhone 14: 3,279 mA/s
  • iPhone 14 Plus: 4,325 mA/s
  • iPhone 14 Pro: 3,200 mA/s
  • iPhone 14 Pro Мах: 4,323 mA/s

Таққослаш учун iPhone 13 қаторидаги моделлар қуйидагича батарея ҳажмига эга эди:

  • iPhone 13 мини: 2,406 mA/s
  • iPhone 13: 3,227 mA/s
  • iPhone 13 Pro: 3,095 mA/s
  • iPhone 13 Pro Мах: 4,352 mA/s

Кўриб турганингиздек, янги тақдим қилинган iPhone 14 қаторидаги тўртта смартфоннинг учтасига олдингиларидан бироз бўлсада каттароқ батарея ўрнатилган. Бироқ, iPhone 14 Pro Мах модели, аввалги iPhone 13 Pro Мах'га қараганда камроқ батарея ҳажмига эга.

Apple веб-сайтида келтирилган маълумотларга қараганда, iPhone 14, iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Мах моделлари худди шундай iPhone 13 моделларига қараганда 1 соат узоқроқ офлайн видео томоша қилишга етади (iPhone 14 Plus учун ҳозирча тўғридан-тўғри таққосланадиган модел йўқ).

Айтиш мумкинки, iPhone 14 Plus ўзинининг каттароқ танаси билан каттароқ батарея ҳажмига эга ва унда баъзи Pro хусусиятларнинг мавжуд эмаслиги ҳисоб олиб, уни янги авлод iPhone'лари қаторида батареяси энг узоққа етадиган модел дейиш мумкин.

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (36 ҳафта)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!