iPhone 15 Ultra ушбу сабабларга кўра қимматроқ бўлиши мумкин

iPhone 15 Ultra ушбу сабабларга кўра қимматроқ бўлиши мумкин

Apple ўзининг iPhone 14 сериясидаги смартфонларини тақдим қилганидан сўнг Интернетда навбатдаги авлод iPhone'лар ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. LeaksApplePro тахаллуси билан танилган инсайдер эса ҳозиргача маълум бўлган таҳминларга асосланиб, бўлажак iPhone 15 Pro Мах ёхуд iPhone 15 Ultra нархи сезиларли даражада қиммат бўлишини айтди.

Маълум бўлишича, смартфоннинг титан танага эга бўлиши унинг нархи ошишига сабаб бўладиган энг биринчи омиллардан биридир. Ҳа, Apple ўзининг кейинги йилги смартфонларида зангламас пўлатдан эмас, балки титандан фойдаланиши таҳмин қилинмоқда. Смартфон Lighting ўрнига USB-C Thunderbolt 4 порти билан жиҳозланиши эса Apple учун сиздан кўпроқ пул олишга сабаб бўла олади. iPhone 15 Ultra қимматроқ бўлишига яна бир сабаб – иккилик селфи камералар бўлиши мумкин. 

Шундай қилиб, iPhone 15 Ultra бошланғич нархи 1,199 ёки 1,299 доллар бўлиш эҳтимоли йўқ эмас. Таққослаш учун бу ҳозирги iPhone 14 Pro Мах нархидан 100-200 доллар қимматроқ.

ЎҚИНГ: iPhone 13 Pro камерали Android смартфон

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!