iPhone 2019 ҳақидаги илк маълумотлар чиқди – улардан инқилоб кутманг!

  •   DiMaX
  •  942
  •  16.10.2018 11:41

iPhone 2019 ҳақидаги илк маълумотлар чиқди – улардан инқилоб кутманг!

Apple корпорацияси ҳали яқиндагина iPhone XS ва iPhone XS Max флагманларини, шунингдек нисбатан ҳамёнбоп iPhone XR моделини расман тақдим этган эди. Энди яна ушбу ойнинг охирроғида яна иккита – энди чинакамига арзон iPhone чиқиши тахмин қилинаётир.

ЎҚИНГ: Apple шу ойда яна иккита ҳамёнбоп айфон чиқаради, улардан бири iPhone SE 2 бўлиши мумкин!

Интернетда эса аллақачон кейинги йил чиқариладиган iPhone’лар хусусида ҳам биринчи маълумотлар тарқала бошлади. Уларни Apple маҳсулотлари бўйича машҳур таҳлилчи Мин-Чио Куо тақдим этган.

Хабарларга кўра, купертинолик гигант iPhone 2019 моделларининг товуш янграшини яхшилайди. iPhone XS ва XS Max флагманларининг товуш баландлиги iPhone X моделига нисбатан 50 фоизга оширилган бўлса, кейинги йилги айфонларда у янада кучайтирилади. Овоз сифати ҳам анчагина оширилиши айтилган.

Лекин 2019 йилги iPhone’ларнинг сув ўтказмаслик даражаси оширилмайди, демоқда Мин-Чио Куо. Бу йилги iPhone XS ҳамда XS Max моделларидаги каби, улар ҳам ҳимоянинг IP68 стандартига эга бўлиб, икки метргача сув тубида ярим соатгача қолганида ҳам шикаст етмайди.

Сентябрда тақдим этилган айфонларни ва купертиноликнинг бошқа айрим моделлардаги смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан қулай нархларда, онлайн усулда харид қилиш имконияти мавжуд. Бунда уйингиз ёки офисингиздан чиқмасдан туриб онлайн буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш, ҳақини товар қўлингизга текканидан кейин тўлашингиз мумкинлиги каби имкониятлар сизга ҳам маъқул келишига ишонамиз.

ЎҚИНГ: Чегирмали iPhone Xs, Xs Max ва бошқа айфонларни Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 9 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.