iPhone 5S – “Малика”даги энг арзон айфон

iPhone 5S – “Малика”даги энг арзон айфон

iPhone 5S – Apple Inc. корпорациясига омад олиб келган смартфон. Унда илк маротаба Touch ID, яъни бармоқ изи сканери ёрдамида шахсни аниқлаш тизими татбиқ қилинган. Гаджетнинг бош камерасидаги қўш фоточақноқ турли вазиятда олинган суратга керакли ранг даражасини беришни автомат равишда аниқлайди. iPhone 5S’да илк маротаба A7 қўш-процессори ҳам жорий қилинган бўлиб, у қурилманинг тезкор фаолиятини таъминлайди.

Ушбу мобиль алоқа воситаси “2013 йилнинг энг яхши сотилган смартфони” деган деган номни қўлга киритган. Эълон қилинган ҳафтанинг ўзида iPhone 5s ҳамда iPhone 5c биргаликда 9 миллион дона сотилгани маълум қилинган.

iphone_5s

iPhone 5S ҳамда iPhone 6 Apple’нинг оммабоп айфон флагманлари қаторидан жой олди. Шу сабаб бўлса керак, компания 2016 йилнинг 21 мартида навбатдаги – кўриниши ва дизайн жиҳатдан  iPhone 5S’га, ички имкониятлари iPhone 6S’га ўхшаш бўлган  iPhone SE мобиль алоқа воситасини намойиш қилди. Смартфон жорий йилнинг 31 мартидан бошлаб 399 АҚШ долларидан эркин савдога чиқарилган.

2016 йил 23 март ҳолатига кўра, Apple iPhone 5S (16 Гб) гаджетининг «Малика» савдо марказидаги нархи 2,490,000 сўмни ташкил қилмоқда.

Қуйида мазкур смартфон тўғрисида батафсил маълумот берамиз.

Тақдим қилинган санаси: 2013 йил, сентябрь.

Алоқа тармоғи: GSM / CDMA / HSPA / EVDO / LTE

Ўлчамлари:      123.8 x 58.6 x 7.6 мм

Оғирлиги: 112 грамм

Сим-карта:        Nano-сим

Дисплей:           LED-backlit IPS LCD, сенсор, 16M colors

Дисплейнинг пиксель сиғими: 640 x 1136 ( ҳар дюймда 326)

Мультитач технологияси: мавжуд

Дисплей ҳимоя шишаси: Corning Gorilla Glass, oleophobic шаффоф ҳимоя пленкаси

Операцион тизим:       iOS 7

Янги талқиндаги операцион тизимга ўзгартириш: iOS 9.3

Процессор: Apple A7

Марказий процессор: 1.3 гигагерц частотали 2 ядроли Cyclone

Тасвир-график процессори: 4 ядроли PowerVR G6430

iphone-5s

Тезкор хотира: 1 ГБ, RAM DDR3

Ички хотира: 16/32/64 ГБ.

Қўшимча хотира бўлмачаси: мавжуд эмас.

Бош камера: 8 MП, f/2.2, 29мм, автофокус,  иккита LED фоточақноқ. [email protected] форматида тасвирга олиш.

Олд камера: 1.2 MП

Радиокарнай: мавжуд

Аудио коннектор: 3.5 мм порт

Ўзига хос жиҳатлари: бармоқ изи сканери, акселерометр, гироскоп, масофа ва компас датчик қурилмалари, Siri овозли буйруқ тизими.

Шунингдек, смартфонда:

– iCloud – электрон маълумотларни “булутли” сақлаш хизмати;

– MP3/WAV/AAX+/AIFF/Apple Lossless плеери;

– MP4/H.264 плеери;

– аудио/видео/фото таҳрирлаш;

– ҳужжат таҳрирлаш функциялари мавжуд.

Аккумулятор:

Li-Po 1560 мА соат ажралмас қувват тоши 2G ва 3G алоқа тармоғида 250 соат суҳбат, 40 соат мусиқа тинглашга дош беради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!