iPhone 6s ва iPhone 6, LG G4 ҳамда Samsung GALAXY S6 edge+ камералари қиёси: қай бири яхшироқ?

iPhone 6s ва iPhone 6, LG G4 ҳамда Samsung GALAXY S6 edge+ камералари қиёси: қай бири яхшироқ?

Hi-Tech.Mail.Ru сайти яқинда бутун дунё эътиборидаги бренд смартфонларнинг камераси ҳақидаги хулосаларни эълон қилди. Уларнинг айримлари билан танишинг:

Бугун “Қай бири зўр” деган савол ва турли хил асосга эга жавоблар смартфон ихлосмандлари орасида кўп муҳокама қилинмоқда. Биз уларнинг камераларидаги имкониятларни таққослашга ҳаракат қилдик.

“Қаҳрамонлар”имизнинг барчасида суратга олиш учун автоматик режим ва максимал тасвир хажми танланди. iPhone бу вазиятда 4:3 форматида, Samsung ва LG эса, 16:9 форматида тасвирга туширмоқда. Шунинг учун оргинал ҳолатда расмларнинг турли форматда эканига ажабланманг.

Селфи

selfie
Селфи олиш чоғида iPhone 6 ва iPhone 6sдаги фарқ яққол сезилади: 5 мегапикселга қарши 1,2 мегапиксел. Пастроқ товуш, юқори имконият.
iPhone 6sда туширилган суратдаги терининг сифатига эътибор беринг. У анча силлиқ. Samsung ва LG билан солиштирганда эса Apple нинг имкони пастроқ. Чунки ўхшаш модуллар сифатли тасвир олишга мўлжалланган.

“Селфисевар” “айфончи”ларга бренднинг янгиси маъқул. Аммо, жахлингиз чиқмасину, Samsung ва LG аппаратларичалик тиниқ ололмайди.

Эслатиб ўтамиз: iPhone 6s экранидан юзни ёритиш учун чақноқ(вспышка) ўрнида фойдаланиш мумкин(шунга ўхшаш функция илк бор LG L Bello ва LG L Fino смартфонларида қўлланилган). У юзни текис ёритади, аммо оддий чақноқдан бир оз кучсиз. Бироқ қоронғуликда асқотади.
iPhone 6s да селфи чоғи имкониятлар кўп эмас: вспышкадан ташқари фақат таймер ва экспозиция танлови бор холос.
Масадан, Samsung GALAXY S6 edge+ да жуда ажойиб панорамали селфи олса бўлади. Кадрда мавжуд барча нарсаларни жойлаштириш мумкин.

Кундузги портрет


Камера iPhone 6s камераси портрет тасвирини олиш учун жуда қулай. Яъни ундаги илиқ ранглар корейс брендларининг совуқ ранглар тўпламидан кўра терининг тиниқроқ кўринишини таъминлайди.
Кимдир iPhone расмларида сариқ ранг кучли дейиши мумкин, аммо терининг рангини Apple смартфонлари табиийроқ кўрсатади.

Сунъий ёруғликдаги портрет


Сунъий ёруғликда портрет олишда Samsung GALAXY edge+ кўрсаткичлари юқори: яхши деталли тиниқ тасвир ва кам шовқин.
LG G4 ники ҳам яқин, бироқ тасвир бир оз оқиш ва контур равшанлиги етишмайди.
Янги iPhonда эски версиядан кўра кам шовқинли. Лекин деталлар ва расм тиниқлиги корейс смартфонларичалик эмас.

Чақноқ(вспышка) кўмагида тасвирга тушириш
Бу ерда вазият бахсли. Бир томондан Samsung деталларга ишлов бериш ва оқ рангга баланс олишда кучли. Аммо бошқа томондан олд план орқа пландан сезиларли даражада ажралиб туради. Ёрқин объектлар қороғуда ёмонроқ кўринади. Иккала iPhoneда эса бу ҳолат яхшироқ. LG G4 яхши деталлаштиради, бироқ оқ фонга баланс яхши бўлмагани учун, тасвир ҳам шунга яраша.
Матнни тасвирга олиш
Матнни тасвирга олишда энг яхши кўрсатгич, ишонмайсиз, iPhone нинг ўтган йилги моделида. Тасвир анча тиниқ. Иккинчи ўринда Samsung ва iPhone 6s.
LG G4даги натижа унчалар мақтанарли эмас—тасвир қоронғу, максимал тиниқликка эришиш қийин.

Қоронғуликда тасвирга тушириш


Қоронғуликда тасвирга туширишдаги натижалар кутилганидек:
Apple умидни пучга чиқарди. 6sнинг қоронғудаги кўрсаткичи деталларни ютадиган ва шовқинли тасвир оладиган олдинги авлодидан ҳам ёмонроқ. Сабаби шуки, сенсори бир хил ўчламли iPhone 6sнинг камераси 12 мегапиксел, iPhone 6 ники эса 8 мегапиксел.
LG G4даги натижа анча яхши. Шовқин кам, деталлаштириш биноийдек, ранглар баланси совуқроқ, аммо аслига анча яқин. Смартфонлар учун бу ажойиб натижа.
Samsung GALAXY edge+ бу вазиятда сезиларли даражада кучсиз, iPhoneнинг иккала моделидан бир оз яхши.

Табиий ёруғликда тасвирга олиш


Архитектура иншоотларини тасвирга олишда барча смартфонлар иши яхши.
iPhone 6s ва iPhone 6нинг табиий рангга тўла пейзажларни суратга туширгандаги натижаси ажойиб.
Парклар, баланд тоғли жунглилар, қуёш чиқиши ва ботиши жараёнлари учун “тишланган олма”лар ишончли. Рангузатмалари ҳам табиий ва ёрқин.

HDRли пейзаж
Бугун ҳар бир смартфон HDR форматда тасвирга тушира олади. Янги iPhone ҳам бундан мустасно эмас. Унинг “иши” аввалги авлоди ва LGникидан сифатли. LGда тасвир ёрқинлиги ва деталлаштириши кучсиз. Samsung эса тасвир аниқлиги ва сифати билан яна “чемпион”

Hi-Tech.Mail.Ru сайти хулосаси:
iPhone 6s, Apple ишқибозлари ҳафа бўлишмасину, фотосъемка учун энг яхши смартфон эмас. Тўғри, қачонлардир бу борада етакчи эди. Бироқ рақобатчилар ҳам қўл қовуштириб ўтиришгани йўқ ва улар ҳам фотокамераларга алоҳида “урғу” бераяпти.
Бизнинг тестимиз асосидаги смартфон-флагманлар рейтинги:
1. Samsung GALAXY S6 edge+
2. LG G4
3. iPhone 6s
4. iPhone 6

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.