iPhone 7: ҳақиқат ва хаёлот

iPhone 7: ҳақиқат ва хаёлот

Apple компанияси янги дизайндаги iPhone 7 ва 7 Plus смартфонларини келаси йил тақдим этади. Унинг ташқи кўриниши ҳақида эса ҳозирча расмий аниқ маълумотлар йўқ. Бироқ дизайнерлар янги қурилмаларнинг ташқи кўриниши қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида ўз таҳминларини эълон қилди.

Hi-Tech Mail.Ru бўлажак қурилманинг бир неча таҳминий қизиқ концептларини йиғди.

iPhone 6s ва 6s Plus ташқи кўриниши аввалгиларидан фарқ қилмайди:

Дизайнерларнинг ишончи комил-ки, Apple келаси жамоатчиликни қурилманинг ташқи кўриниши билан ҳайратга солишни режалаштирмоқда.

Мартин Хаджек (Martin Hajek)нинг таҳминича, iPhone 7 аввалги авлод смарфтонларидан тубдан фарқ қилмаса-да, унда баъзи янгиланиш ва ўзгаришларни кутиш мумкин.

Curved жамоаси бўлажак iPhone бўртма клавиатурага эга бўлиши керак, деб ҳисоблайди:

Баъзи лойиҳалар футуристик кўринишда бўлса, айримлари ҳақиқатга яқинроқ ишланган.

Аниқлиги билан шуҳрат қозонган Apple, таҳлилчилар аввалроқ тасдиқлаганидек, иккита аппарат тақдим этади: бири 4,7 дюйм, иккиничиси 5,5 дюймли. Иккаласи ҳам Apple A10 процессори асосида ишлайди. iPhone 7 Plus — 3 ГБ, iPhone 7 смартфони эса 2 ГБ тезкор хотирага эга бўлади.

Бу каби таҳминий фикрлар қанчалик ўзини оқлайди ёки йўқ, келаси йил ойдин бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.