iPhone 7 ни қулоқчин учун портдан маҳрум қилгани сабаб Apple қанча мижоз йўқотди?

iPhone 7 ни қулоқчин учун портдан маҳрум қилгани сабаб Apple қанча мижоз йўқотди?

Apple’нинг iPhone 7 смартфонини ишлаб чиқаришда қулоқчин учун мўлжалланган аудио-портдан мардонавор воз кечиши уни бир неча минглаб янги мижозлардан маҳрум қилди, деб ёзади Apple Insider.

Yahoo Finance томонидан ўтказилган мустақил тадқиқотга кўра, Android-қурилмадан фойдаланувчи истеъмолчиларнинг 70 фоизи энг яхши iPhone’ни сотиб олиш фикридан қулоқчин учун стандарт тирқиш йўқлиги сабаб қайтган.

Тахминан шунча iPhone фойдаланувчилари ҳам айнан шу сабаб билан “етти”дан кўра эски iPhone SE смартфонини сотиб олишни маъқул кўрган. Бунда нарх ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмаган, аксинча, севимли мусиқани алоҳида махсус восита ёки симсиз қулоқчинсиз тинглай олиш истаги устунлик қилган.

Ўз навбатида, iPhone 7 ва 7 Plus’дан айни дамд фойдаланиб турган истеъмолчиларнинг учдан икки қисми ўз смартфонларига корпусига йўқолиб қолган портнинг қайтарилиши истагини билдирган. Янги смартфонга қўшиб бериладиган махсус ўтказгич ҳам уларни овунтира олмайди — чунки кўпчилик “олмачилар” ҳам қўшиқ эшитиб, ҳам смартфонини қувватлантириш пайидан бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!