iPhone 7 нинг илк фотосуратлари чоп этилди

iPhone 7 нинг илк фотосуратлари чоп этилди

Франциянинг NowhereElse порталида iPhone 7 фотосуратининг эълон қилиниши янги смартфонга бўлган қизиқишни янада орттириб юборди. «Hi-Tech Mail.ru» гаджетнинг ўзига хосликлари ҳақида маълумот берди.
Foto: “Hi-Tech@Mail.ru”

                                                                     Фото: «Hi-Tech Mail.ru»

Янги моделдаги смартфоннинг юқори қисмида антенна сигналини қабул қилиш учун қўлланган горизонтал чизиқ йўқ. Шу асосда смартфоннинг антенна ўрнатиладиган жойи бўлмайди, деган хулосага келинди.

Шу билан бирга, чоп этилган айрим суратлар аслида антенна чизиқлари Photoshop дастури ёрдамида ўчирилган iPhone 6 га тегишлидир.

Ускуна битта камерага эга бўлади. Айтилишича, иккиталик модул 4,7 дюймли версияда бўлмай, фақат 5,5 дюймли iPhone 7 Pro’га ўрнатилади.
Foto: “Hi-Tech@Mail.ru”

                                                                   Фото: «Hi-Tech Mail.ru»

Шунингдек, корпус эски моделга нисбатан ингичкароқ бўлиши кутилмоқда. Гаджетни юпқалаштиришга такомиллаштирилган LCD-матрица ҳисобидан эришилади.

Манба: Daryo.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!