iPhone 7 Plus: Кучли. Ишончли. Қимматбаҳо. | Тўлиқ тавсиф

iPhone 7 Plus: Кучли. Ишончли. Қимматбаҳо. | Тўлиқ тавсиф

Phone 7 Plus — Apple ижодига мансуб ўзига хос илғор флагман. Тўғри, модомики унга чехол кийдирадиган бўлсангиз, у ҳам кўринишидан ўзининг “аждод”ларидан фарқ қилмайди. Бироқ, 7 Plus 3.5 мм анъанавий аудио портдан воз кечган жаҳондаги илк смартфон. Уни қўлга олишингиз билан сиз A10 Fusion номли кучли процессорнинг тезкорлигини, 3 ГБ оператив хотира самарадорлигини ҳис қиласиз.

Аудио қулоқчиннинг портидан воз кечилиши — iPhone 7 каби, iPhone 7 Plus билан ҳам боғлиқ баҳсларни келтириб чиқарди. Apple бир вақтлар компютерларида оптик узатмадан воз кечганида ҳам, сўнг iPod қурилмасидаги 30-пинли портдан, 12 дюймли  MacBook’да USB ўрнига USB-C порти ўрнатилганда ҳам, шундай баҳслар келиб чиққан эди.

iPhone 7 Plus қадоғида iOS 10 билан етиб келади. Siri ва бошқа қизиқарли функциялардан фойдаланиш учун аввал уни янгилаш керак. Қизиқ, нега шуни заводнинг ўзида бажаришмас экан?

Комплектда смартфон интерфейсини анъанавий аудио-қулоқчин билан улаш учун қўшимча равишда “переходник” ёки ўтказгич тақдим этилган.

Дизайн

Айфоннинг еттинчи авлодининг шиша корпус Jet Black, яъни жилодор қора талқинда янада ҳашамдор кўринади. Apple дизайнерларининг тасаввурлари фойдаланувчини хурсанд қилади — корпус юпқа, бурчак ва ён томонлари силлиқ. iPhone 7 нафақат чиройли, шунингдек шаклан ҳам қулай смартфон.

iPhone 7 Plus’нинг iPhone 6s Plus’дан муҳим устун жиҳати — сув ҳамда чангни ўтказмайдиган корпусга эга бўлганлигидир. 1 метргача бўлган сувда 30 дақиқа “жон сақлаб” туради. Шундан сўнг уни 5 соат қувватлаш мумкин эмас. Apple ўз сайтида намлик туфайли юзага келган смартфонларнинг зарари қопланмаслигини ҳам ёзиб қўйган. Samsung Galaxy туркумининг флагман смартфонлари эса бу борада энг пешқадамлардан.

Сиғимдор аккумулятор ўрнатиш эвазига Apple шаклдорликдан воз кечган. Бироқ бонус сифатида қўш объективли бош камера ўрнатилган. Экран сиғими эса оширилган.

Аппаратнинг дисплей диагонали 5,5 дюйм. Бу телефон ва планшет ўртасидаги “олтин ўрталик”. iPhone 7 Plus бўлса, можно iPad қурилмасига ҳожат қолмайди.

Кўпчилик йирик смартфонларни олиб юриш ҳам малол келади. Бу флагман смартфон жинсининг олд чўнтагидан осон жой эгаллайди.

iPhone 7 Plus дизайн, корпус сифати ва жозибадорлиги билан Apple смартфонлари орасида энг яхшисидир.

«Қора оникс»дан ташқари  iPhone 7 Plus 4 рангдаги — пушти-тилла, тилла, кумуш ва жилосиз қора корпусларда ишлаб чиқарилмоқда.

Дисплей

iPhone 7 Plus учун танланган қаттиқ кристалли LCD панел — шу турдаги энг яхши дисплейлардан бири: ёрқин ва йирик ва пикселларга бой. Албатта, Full HD — жуда замонавий мобил стандарт эмас, шу билан бирга инсон кўзи ҳис қилиши мумкин бўлган даражада сифатли тасвир намойиш қилади. Мисол учун, QHD каби сўзлар баъзида шунчаки маркетинг ва реклама учун ҳам ишлатилади.

Тасвирнинг яхши акс этиши учун дисплей матрицасининг тайёрланиш технологияси муҳим аҳамият касб этади. Кимгадир AMOLED, бошқага — IPS ёқади. Тўғрисини айтганда, ҳозирги флагман смартфонлардаги дисплейларнинг барчаси тасвирни сифатли намойиш қилади. Дисплей рангларни янада кенг диапазонда намойиш қилади. Ундаги бармоқ излари ва доғларга қарши қоплама майда-чуйда бўлса ҳам, аҳамиятли жиҳатлар.

Дисплей билан боғлиқ ягона эътироз — унинг атрофидаги дағал туйилган ромлардир. Телефон дизайнерлари ярим см.гача бўлган бу ромларни қисқартириб, экранни катталаштиришлари ёки смартфон ўлчамини қисқартиришлари мумкин эди.

 

Фойдаланишдаги қулайликлар

Олд экрандаги Home тугмаси янгиланган Taptic Engine модули билан таъминланган. Бу кнопка бармоқ зарбининг даражасини ҳам сезади ва шунга кўра турли-туман амалларни бажаради. Шахсни тасдиқлаш сканери — Touch ID айфонни разблокировка қилиш вазифасини бажаради. Унинг ишлаши тезкор ва бехато. Умуман олганда, Home кнопкаси кўп жиҳатларга эгалиги билан ўзига хос.

Дисплейдаги 3D Touch — энг муҳим қулайлик. Мисол учун, очиқ турган иловаларнинг биридан иккинчисига ўтиш учун «Уйга» («Home») тугмачасини икки марта босиш шарт эмас, 3D Touch  бу амални тезкор ва қулай бажариладиган свайплар тизимини таклиф этади. Экраннинг чап чеккасига куч билан босинг ва свайп қилинг. Кўз олдингизда фаол иловани танлаш ҳудуди очилади. Бу каби имкониятлар кўп.

Мазкур iPhone қурилмаси 2 та — стерео динамиклари билан мақтана олади. Уларнинг бири корпус қуйисида, бошқасида устки қисмда жойлаштирилган. Овоз баланд ва сифатли. Овоз iPhone 6s’дан кўра 2 баробар баланд. Энди фильм кўриш учун ноутбукларга ҳожат қолмади.

iPhone 7’нинг корпусидаги Mute клавиши ёрдамида овозни зарур вазиятда тез ва осон ўчириб қўйиш мумкин.

“Қора оникс” талқини кўринишидан пластикни эслатади: ярқ этиб кўзга ташланади. Уни қўлга олишингиз билан металлга хос ҳашамни ва тафтни ҳис қиласиз. Аммо, авайланмаса — бу қора ранг ўчиши мумкин. Қора ранг бармоқ изларига ҳам ўч бўлади.

iOS 10, платформа ва самарадорлик

iPhone 7 Plus эгалари унинг ишлашига нисбатан “учади” деган иборани ишлатишади. Мураккаб иловами ёки графикага бой ўйинми — смартфон чиндан ҳам, “учиб” ишлайди.

Apple iPhone 7 смартфони ҳимояланган ва тезкор фаолиятни кафолатлайдиган iOS тизимига эга. У ахборот хуружлари, вируслардан ҳимояланиш ва оддий, яъни тушунарлилик бўйича жаҳондаги етакчи операцион тизим. Тизим AirDrop, AirPlay, iTunes, Find My iPhone каби илғор иловаларга эга. Қолаверса, iPhone 7 смартфони учун сифатли ва ишончли иловаларни таклиф қилувчи App Store интернет дўконининг эшиклари ҳам очиқ.

Такомиллашган  iOS 10.3 платформаси мобиль иловалардаги сунъий мушоҳада қобилиятини янада ошириб, маълумот-ахборот билан ишлашда қўшимча функцияларни бажаришларига хизмат қилади. Шунингдек, янгиланган тизимда ҳам ахборот-маълумотлар ва вируслар ҳужумига қарши ҳимояни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

iOS 10.3’да жорий қилинган ажойиб ва қизиқарли Find My AirPods функцияси «iPhone’ни топиш» иловасидан ўрин эгаллаган. Унинг ёрдамида сиз харитада симсиз, тугмадек келадиган AirPods аудио қулоқчинларининг қаерда қолиб кетганини кўрасиз.

Операцион тизимдаги электрон карта иловаси янгиланиб, энди 3D Touch, яъни бармоқ зарбини тушунадиган махсус ишорани босиш орқали бирор манзилдаги об-ҳавони билиш, экраннинг ўнг томон қуйисида эса батафсил маълумотлар билан танишиш мумкин.

Apple созламаларида хавфсизликни таъминлаш бўйича янги бўлим пайдо бўлди. Apple ID номли қўшимча хавфсизлик хизмати фойдаланувчига кимдир унинг логин ва паролини ўзгартирган, билиб олган тақдирда ҳам, шахсий саҳифага фақатгина айфон эгасининг ўзининг киришини кафолатлайди. Яъни, бу орқали барча гаджетларнинг iCloud хизмати, тўловлар ҳақидаги маълумотлар, App Store маълумотлар ва бошқаларнинг ҳимояланганлик даражаси янада ошди.

iPhone 7 Plus’га 2016 йилнинг энг кучли процессори бўлган A10 Fusion чипи ўрнатилган. A10 — 4 ядроли процессор бўлиб, 3,3 миллиард транзисторга эга. A9’да бу 2,5 миллиардни ташкил қилган. Натижада, янги чип A9’га қараганда 40 %га самарали ишлайди. 2 та тезкор ядро самарали ишлаш учун, яна 2 та ядро қувватни тежаш учун масъул. Унинг рақиблари 10 талаб ядро билан майдонга тушишмоқда.

Тезкор хотира гигабайти ажабланарли эмас — рақибларнинг флагман моделлари 4 ГБ тезкор хотирага эга бир вақтда, iPhone 3 ГБ оператив хотирани маъқул кўрмоқда. Лекин, iPhone 7 Plus шу хотираси ҳамда 4 та ядроси билан билан ҳам Android смартфонларнинг 6 ГБ сиғимли ёки 2 маротаба кўп ядрога эга смартфонлари билан ҳам, бемалол куч синашади ва тезкорликда, яхши ишлашда уларни доғда қолдиради.

Смартфоннинг энг кичик талқинида 32 ГБ сиғимли доимий хотира мавжуд. 128 ГБ ёки 256 ГБ доимий хотирали талқини ҳам мавжуд.

AnTuTu бенчмаркида iPhone 7 смартфони 178 мингдан зиёд балл олган. Galaxy S7 Edge эса 135 минг балл олган.

A10’да графиклрани қайта ишлаш учун алоҳида эътибор қаратилган.  График чип самарадорлиги аввалги чипдан 50 % юқори. A10’нинг ёрдамчи процессори бўлган M10 бир қатор функциялар билан бирга, фойдаланувчининг қадамини ҳам ҳисоблаб боради.

  Камера имкониятлари

iPhone 7 Plus смартфонининг бош камераси 2 та 12 МП сиғимли сенсорлардан иборат. Улардан бири — 28 мм, линзаси f/1.8, бошқасининг камера ҳажми 56 мм, оптик линза тури f/2.8 га тенг. Яъни, катта ҳажмли линза ёруғликни яхшироқ ўтказади ва манзарани  деталларга бой равишда суратга олишда имкон яратади. Бу эса портрет жанри учун фотосурат олишда қўл келади.

Қўш камералардан бири кенг бурчакли сурат олса, бошқаси фокусни ўрнатадиган телеобъектив вазифасини бажаради. Apple’нинг маълум қилишича ушбу камералар сифатни сақлаб қолган ҳолда икки карралик оптик зумда суратлар олади. Шунингдек, бу технология фокус нуқтасини нафақат тасвирга олиш пайтида, балки ундан кейин ҳам ўзгаритириш имконини беради. Фойдаланишда кенг бурчакли сурат олувчи ёки телеобъективли сенсорлардан бирини танлаш ҳам мумкин.

Камера объективида 6 та линза ўрнатилган. Энди фоточақноқ 2 эмас, 4 та диодли бўлди, яъни қоронғу шароитда суратлар энди янада ёрқин. iPhone 7 Plus’да олд камерада барқарорлаштириш тизими ўрнатилган. Фото ва видео олишда 2 каррали яқинлаштириш функциясидан фойдаланиш мумкин.

Телеобъективда олинган суратлар сифати бўйича кенг бурчак остида суратга олувчи камераникидан пастроқ. Ёруғлик паст шароитда олинган суратлар сифати эса ўртача.

iPhone 7 Plus’даги бир неча маротаба яқинлаштириш функцияси узоқдан туриб ҳам сифатли қурат олиш имконини беради.  iPhone 7 Plus ёрдамида инстаграм лентасини деталларга бой суратлар билан тўлдириш мумкин. Портрет режимида суратга олишда гаджетнинг ижодий имкониятларини кенгайтиради.

iPhone 7 Plus’да секундига 30 эмас, ҳаттоки 60 кадр муҳрланган 4К сиғимли видеолар ҳам ёзиш мумкин.

Олд томонида эса, Apple флагмани 7 мегапикселли камера билан таъминланди. 6S Plus’да 5 МП эди. Шунингдек, селфи-суратлар ҳам сифат жиҳатидан яхшиланган.

Қуйидаги суратларда камералар фаолиятига ўзингиз баҳо беринг.

Аккумулятор

Янги iPhone аввалгиларига қараганда кучли аккумуляторга эга бўлди. Унинг электр сиғими 2900 мА соат, яъни iPhone 6s Plus (2750 мАс)’дан 5 %га кўп. iPhone 6s Plus билан солиштирганда, у бир соатга кўп ва iPhone 6s’дан 2 соат кўпроқ ишлайди. Афсуски, бу гал ҳам айфонда тезкор қувватлаш тизими ўрнатилмаган.

iPhone 7 Plus тўлиқ қувват билан фаол ишлатганда — 1 иш куни мобайнидан яшайди. LTE тармоғида катта файлларни юклаш, 3D-графикасидаги ўйинларни ўйнашда тўлиқ қувват унга 5-6 соатга етади.

Алоқа

iPhone 7 Plus LTE тармоғида секундига 450 Мбит ҳажмидаги маълумот алмашиш мумкин. Бу iPhone 6’нинг имкониятида 3 карра юқори. 25-диапазонда флагман LTE, Wi‑Fi 802.11a/b/g/n/ac (MIMO), Bluetooth 4.2 ҳамда NFC симсиз технологияларини қўллаб-қувватлайди.

Камчиликлар

Apple сўнгги авлод смартфонлари кўпчиликнинг ҳавасини келтирса-да, уларда ҳам техник нуқсон ва дастурий таъминотида камчиликлар учраб турибди.

Корпусдаги тирналишлар – Apple «жилодор қора» флагманларининг ягона муаммоси эмас. Улардаги яна бир нуқсон кўзга ташланяпти – ишқаланишлар натижасида вақт ўтиши билан силлиқ корпус едирилиб, хира тортар экан.

Шунингдек, корпуснинг ғичирлаши билан боғлиқ муаммолар юзага келгани ҳам кузатилган. Яъни, смартфонни йиғишдаги технологик нуқсонлар ҳам мавжуд. iOS’ни янгилаганда ҳам баъзида носозликлар кўзга ташланади.

Хулоса

iPhone 7 Plus — янгиликларни бошлаб берган баҳсли смартфон. Шубҳасизки, кучли жиҳатлар — рекорд даражадаги самарали ишлаш, кун давомида фаол фойдаланишга етадиган аккумулятор, 3D-ўйинларда ҳам у қадар қизиб кетмайдиган процессор, илғор камераси ва юпқа-ихчамлиги билан iPhone 7 Plus кўпчиликнинг орзусига айланган. Яна бир муҳим далил борки, iPhone 7 2016 йилда энг кўп сотилиш бўйича 2-ўринда турибди. Ундан йил давомида  50 миллион дона сотилган. Айфон нархлари билан батафсил танишинг.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

asaxiy.uz 7.2 млн сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!