iPhone 7 Plus ёнишда давом этмоқда

iPhone 7 Plus ёнишда давом этмоқда

Америкалик айфон фойдаланувчиси Брианна Оливас ўзининг Twitter тармоғидаги саҳифасида iPhone 7 Plus смартфонининг ёнаётган вазиятдаги видеосини жойлаштирди. Орқа панели эриб, тутун чиқараётган айфон аянчли аҳволга келиб қолган.

9to5mac нашрининг аниқлик киритишича, ҳодиса эрта тонгда рўй берган. Айфон қувват олиш учун розеткага қўйилган эди. Бахтга қарши, ётоқда рўй бераётган ҳодиса чоғида фойдаланувчи уйғоқ бўлган. Акс ҳолда, бу жиддий фожеа билан якун топган бўлар эди. Уйдагилар куйган ҳидни сезиб, телефоннинг ёниб кетаётганини аниқлашган. Қуйидаги видео тасвир эса ювиниш хонасида суратга олинган.

Видео микроблогда жойлангач, бир муддат ўтиб Apple вакиллари унга изоҳ қолдиришган. Улар воқеанинг тафсилотлари билан тўлиқ танишиш ниятида эканликларини маълум қилишган. Фойдаланувчи уларга бир кун аввал iPhone 7 Plus’ни ишга тушириш билан боғлиқ муаммо билан сервис марказига мурожаат қилгани, аммо у ерда қурилманинг айби аниқланмаганлигини маълум қилган.

Бу iPhone’нинг ёниб кетиши билан боғлиқ илк ҳолат эмас. Бунгача айфонларнинг фойдаланувчиларнинг ҳамён ва чўнтакларида ёниб кетиши кузатилган. 2016 йилнинг окятбрь ойида Автралияда iPhone 7 туфайли фойдаланувчисининг автомобили ёниб кетган. Apple мазкур ҳодиса юзасидан тадқиқотлар олиб борилаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 20 февраль ҳолатида пойтахтимиздаги “Малика” савдо мажмуасида Apple iPhone 7 Plus’нинг 128 Гб хотирага эга Европа талқини 5,935,000 сўмдан сотилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, бу каби қурилмаларни қувватлашда назоратни йўқотмаслик, хавфсизлик чораларини кўриш тавсия қиламиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!