iPhone 7 ва iPhone 7 Plus жаҳондаги энг кучли смартфонлар рейтингини бошқарди

iPhone 7 ва iPhone 7 Plus жаҳондаги энг кучли смартфонлар рейтингини бошқарди

Antutu бенчмарки жамоаси ҳар ойда чиқадиган навбатдаги жаҳондаги энг кучли смартфонлар рейтингини эълон қилди. Рейтингни 170 124 ва 172 644 балл тўплаган Apple iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонлари бошқарди. Мазкур смартфонларга ўрнатилган янги авлод Apple A10 Fusion процессори гаджетларга ишлаш самарадорлиги бўйича юқори баҳо берилишини таъминлаган.

483903

Сентябрь ойи учун чиқарилган рейтингнинг учинчи поғонасини Snapdragon 821 процессорида ишлайдиган биринчи қурилма бўлган LeEco Le Pro 3 банд қилган. LeEco Le Pro 3 Antutu бенчмаркида 160 856 балл тўплаб, Xiaomi Mi 5s Plus ва Mi 5s моделларини кейинги ўринларга суриб ташлашга муваффақ бўлган.

Фақат  iOS қурилмалари бўйича чиқарилган рейтингда iPad Pro 177 266 балл билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни iPhone 7 ва iPhone 7 Plus банд қилиб келишмоқда.

483904

Android қурилмалар рейтингини эса LeEco Le Pro 3 бошқармоқда. Иккинчи ва учинчи ўринни Xiaomi Mi 5s Plus ва Mi 5s эгаллаган бўлса, OnePlus 3 ва Vivo Xplay 5 Elite кучли бешликка якун ясаган.

483905

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.