iPhone 7 ва iPhone 7 Plus’ларда кутилмаган нуқсон чиқди

  •   DiMaX
  •  1258
  •  12.06.2018 15:41

iPhone 7 ва iPhone 7 Plus’ларда кутилмаган нуқсон чиқди

Электроника маҳсулотлари вақт ўтиши билан эскириши табиий, аммо одатдагидан тезроқ эскирса яхши эмас-да. Айниқса, бу – ўз маҳсулотларининг мустаҳкам ҳимояси билан фахрланувчи компания смартфони бўлса. Шу кунларда Apple айнан шундай муаммога дуч келаётир.

ЎҚИНГ: iPhone X фойдаланувчилари аллақачон нуқсонлардан шикоят қила бошлашди

Гап шундаки, ҳали 2016 йилдагина ишлаб чиқарилган iPhone 7 ҳамда iPhone 7 Plus моделларини тутаётган Apple ишқибозларидан кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда. Смартфонлардаги микрофоннинг бузилиб қолишидан нолувчилар сони тобора ортиб бормоқда.

Турли форумлар ва ижтимоий тармоқларда ёзишларича, iPhone 7 ва 7 Plus моделларидаги қурилмалар ҳатто одатий шароитларда қўлланилса ҳам ўз-ўзидан микрофони ишламай қолмоқда. Бундан ташқари, айфонни ўчириб-ёқишга ҳаракат қилинганида, у Apple логотипига келганида қотиб қолаётганини ҳам ёзишаётир.

Сервис марказлари мутахассисларининг фикрича, еттинчи авлод айфонларидаги муаммо уларнинг аудиочипи асосий платадан ажралиб қолаётгани сабабли юзага келаётир. Бунга сабаб смартфонларнинг тушиб кетиши ва зарбаларга учраши, шунингдек чўнтакда эгилиши бўлиши мумкин.

Apple эса ушбу масаладан бохабар эканлигини, муаммони ўрганишга киришганини маълум қилган.

ЎҚИНГ: Энг бенуқсон iPhone модели аниқланди ва бу...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!