iPhone 7s Plus, ниҳоят кўриниш берди

iPhone 7s Plus, ниҳоят кўриниш берди

Таниқли 9to5Mac инсайдер нашри томонидан iPhone 7s Plus флагманининг суратлари эълон қилинди. Уларга кўра, смартфоннинг орқа панели шиша хомашёсидан тайёрланади.

Инсайдерларнинг ёзишларича, iPhone 7s ва 7s Plus симсиз қувват олиш технологиясига эга бўлади. Шу боис ҳам, Apple янги девайслар корпусида  алюминийдан фойдаланишдан воз кечган. Шиша корпус, шунингдек орқа корпусга антенна учун улоқ шаклидаги пластик ётқизиш заруратининг ҳам олдини олади ва смартфоннинг эстетик жиҳатдан тўкислигига хизмат қилади. Корпус қолган жиҳатлари билан "аждоди" бўлмиш iPhone 7 Plus'ни эслатиб юборади.

Шу билан бирга, 5,5 дюймли iPhone 7s ва 7s Plus мобил телефонлари янги Apple A11 процессорига эга бўлади. Унинг тезкор хотира сиғими 4, доимий хотираси 64 гигабайтли бўлади. iPhone махсус док-станция ёрдамида симсиз қувват олади. Смартфон IP68 гувоҳномасига эга бўлади ва сув-чанг таъсиридан қўрқмайди.

iPhone 7S ва iPhone 7S Plus кузда, iPhone 8 билан бирга тақдим қилинади. Унинг смартфон бозорига 650 ва 769 доллардан чиқарилиши кутилмоқда. Янада илғор  iPhone 8'нинг энг арзон талқини эса 1000-1100 доллардан сотилиши тахмин қилинмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!