iPhone 8’ни бир ҳафта Coca-Cola’га бўктириб қўйса нима бўлади? (+видео)

  •   DiMaX
  •  2142
  •  18.10.2017 16:02

iPhone 8’ни бир ҳафта Coca-Cola’га бўктириб қўйса нима бўлади? (+видео)

Кейинги пайтларда гаджетларнинг чидамлилиги, тезлиги ва ҳоказо хусусиятларини амалда синаш учун улар устида турли тажрибалар ўтказиш видеоблогерлар орасида авж олмоқда. YouTube’даги TechRax канали ҳам мобил қурилмалар устида антиқа, ҳатто бемаъни тажрибалар ўтказилган видеолавҳалари билан танилган.

Канал муаллифининг навбатдаги тажрибаси iPhone 8 устида бўлди – синовчи уни машҳур газланган ичимликка бир ҳафта мобайнида бўктириб қўйиб кўрди. Суюқликнинг газлилик даражаси тушиб кетмаслиги учун, смартфон солиб қўйилган контейнерга у ҳар куни янгидан Coca-Cola қуйиб борди. Бунда айфоннинг қуввати тугаб ўчиб қолмаслигини таъминлаш мақсадида, тажриба ўтказилаётган пластик контейнер остига симсиз қувватлаш манбаи қўйиб қўйилган эди.

Мана, видеода ўзингиз томоша қилинг-да:

Хулласи калом, белгиланган муддат тугагач, iPhone 8 идишдан олиниб, ишлатиб кўрилди. Буни қарангки, унга айтарли шикаст етмаган экан, фақат товуши аввалгига нисбатан пастроқ чиқа бошлаганди ва овози унчалик тиниқ эмасди.

Нима бўлганда ҳам, бу натижани ижобий баҳолаш, iPhone 8’ни синовдан яхши ўтди, деб ҳисоблаш мумкин.

Шунингдек, сайтимизда iPhone 8’нинг ичини очиб кўриш, iPhone 8 Plus ва Galaxy Note 8’ни бетонга ташлаб кўриш кабиларнинг видеоларини ҳам томоша қилишингиз мумкин.