iPhone 8 ни ишлаб чиқариш бошланди, тақдимот сентябрда бўлади

iPhone 8 ни ишлаб чиқариш бошланди, тақдимот сентябрда бўлади

iPhone 8 ни оммавий равишда ишлаб чиқариш жараёни бошланган ва, хабар беришларича, янги қурилманинг расмий тақдимоти анъанавий равишда сентябрда бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Apple Insider.

Сўнгги ойларда кўплаб мутахассислар Apple’нинг ҳар доимгидек сентябрда янги смартфон тақдимотини ўтказа олишига шубҳа билан қараётган эди. Бундай хулосалар таҳлилчилар (масалан, Bank of America ёки Morgan Stanley кабилар)нинг тўла эълон қилинмаган прогнозлари асосида илгари сурилаётган эди.

Қурилмаларни чекланган миқдорда етказиб бериш масаласи ҳали очиқ қолаётган бўлса-да, Apple компанияси iPhone’нинг сўнгги 10 йилдаги энг катта партияси ишлаб чиқарилишини кечиктириши эҳтимоли жуда кам. Бунга янги қурилмани оммавий ишлаб чиқариш бошлангани ҳақида @OnLeaks маълумотлари далил бўла олади.

Бу iPhone 8 нинг тақдимоти барибир сентябрь ойида бўлишидан даракчи бўлиши мумкин. Apple’нинг кейинги чорак якунлари бўйича прогнози ҳам бу фикрни далиллайди — компания савдоларни 12 фоизга оширишни мақсад қилган, буни эса янги қурилмасиз эплаб бўлмайди.

Бундан ташқари, @OnLeaks маълумотларига кўра, яқин вақт ичида биз янги қурилма ҳақида янада кўпроқ сизиб чиққан маълумотларга эга бўлишимиз мумкин. Чунки оммавий ишлаб чиқариш салоҳиятли “жосуслар”га Apple’нинг қаршиликларига қарамай, бир неча суратларни интернетга чиқариб юборишга имкон беради.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!