iPhone 8 нинг UAG ғилофидаги сурати пайдо бўлди

iPhone 8 нинг UAG ғилофидаги сурати пайдо бўлди

Биз янги iPhone’нинг дизайни тахминан қандай бўлиши ҳақида маълум бир тасаввурга эга бўлиб улгурдик, фақат бармоқ изи сканери қурилманинг қаерида бўлиши ҳақидаги савол очиқ қолмоқда, холос.

Эван Бласс томонидан сиздирилган янги маълумотлар ҳам бармоқ изи сканери билан боғлиқ масалага ойдинлик кирита олмаган бўлса-да, iPhone 8 смартфони UAG компанияси томонидан тайёрланган ғилофларда қандай кўринишга эга бўлишини намойиш этади.

Умуман олганда, бу сурат ҳам аввал сиздирилган маълумотлар орқали ошкор бўлган нарсаларни кўрсатган – катта OLED-дисплей, олд панелда Home тугмасининг йўқлиги, икки бўлинган юқоридаги статус панели ва ҳоказо. Қурилманинг юқори қисмида юзни таниш тизими модули борлигини илғаш мумкин.

Бу UAG компаниясининг ўзига хос “вирусли” рекламаси бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилиб бўлмайди – ширкат шу йўл билан iPhone учун ғилофлар ишлаб чиқаришини эслатиб қўймоқчи бўлган бўлиши мумкин. Бироқ, агар бу ҳақиқий смартфон сурати бўлса, кўпчилик бундай қурилмани сотиб олиш истагини билдирган бўларди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!