iPhone 8: тахминий нархи ва янги видеоси

  •   DiMaX
  •  3351
  •  24.05.2017 16:09

iPhone 8: тахминий нархи ва янги видеоси

UBS таҳлилчиси Стивен Милунович таъкидлашича, iPhone 8 нархи 870 АҚШ долларидан бошланади, 256 ГБ хотирага эга энг қиммат модели эса $1070 бўлади. 870 долларлик моделнинг ички хотираси қанча бўлиши ҳозирча номаълум, деб ёзади 9to5mac.com сайти.

Шунингдек, Милуновичнинг тахмин қилишича, iPhone 8 келаси йил сотиладиган барча iPhone моделларининг 45 фоизини ташкил этади. Барча турдаги iPhone моделлари орасида ўртача олинган нарх бир донасига 730 долларга тўғри келади.

Таҳлилчилар одатда бу каби нарх тахминларида қурилманинг қисмлари қийматларига асосланишади. Аммо шуниси ҳам борки, то смартфон расман тақдим этилгунига қадар «унинг ичида нималар бор»лиги тўлиғича маълум бўлмайди. iPhone 8 модели Apple’нинг энг қиммат смартфони бўлиши тахмин қилинмоқда, аммо компания барибир нархни $1000 атрофида ушлаб туришга ҳаракат қилади.

Мазкур девайснинг тахминий ташқи кўринишини эса ҳозироқ қуйидаги видеода томоша қилишингиз мумкин:

Мазкур қисқа роликни дизайнер Бенжамин Гескин эълон қилган. Унда биз бўлажак юбилей флагманининг «жонли» макетини кўришимиз мумкин. Бу макет аввал эълон қилинган чизмалар, рендерлар, видеолавҳалар ва фотосуратлардаги кўринишга мувофиқ тайёрланган.