iPhone 8 ўта илғор селфи-камерага эга бўлади

iPhone 8 ўта илғор селфи-камерага эга бўлади

Кейинги айфон моделлари илғор жиҳатлар билан бойитилган селфи камераларга эга бўлади. Бу камера атрофни 3D ўлчамда кўриши, жумладан инсон юзини уч томонлама ўлчамда аниқлаш функциясига эга бўлади. Бу маълумот KGI Securities компаниясининг “айфоншунос” таҳлилчиси Мин Чи Куо томонидан айтилган.

Эксперт сўзларига қараганда, камерадаги 3D-сканер iPhone 8’даги баъзи бир ўйинларни ўйнашда интерактивликни таъминлайди. Мисол учун, унинг ёрдамида фойдаланувчининг ўзи ўйин қаҳрамони сифатида ўйинда гавдаланади. Шу билан бирга, мазкур янги биометрик технологиядан Touch ID бармоқ излари сканерининг муқобили сифатида ҳам фойдаланиш режаси мавжуд. У энди кўзнинг рангдор пардасини фарқлаб, фойдаланувчини тизимга киритиш ёки киритмаслик юзасидан қарор чиқаради. Яъни, айфонда завфсизлик тизими янада такомиллашади.

“Янгича камера тизими олисдаги объектлар ва смартфон ўртасидаги масофани аниқлайди. Янги айфоннинг камера датчиги инфрақизил нур ёрдамида маълумотларни узатиш ва қабул қилиш вазифасини ҳам бажаради. Мазкур камера модуллари Sony томонидан ишлаб чиқарилади”, деб ёзади Куо.

iPhone 8 учун Apple тель-авивлик RealFace стартапини ҳам сотиб олган. Унинг ёрдамида смартфон фойдаланувчининг юзини сканер қилади. Аввалги ҳафтада таҳлилчи Род Холл Touch ID технологиясидаги бармоқ излари сканери олд сенсор панелга ўрнатилади. Лазерли 3D-сканери девайсдаги ҳимоя тизимини ва электрон тўловларнинг хавфсизлигини таъминлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!