iPhone 8 ёки iPhone X'ни унутинг! Камхарж iPhone 6S харид қилиш учун 8 сабаб!

iPhone 8 ёки iPhone X'ни унутинг! Камхарж iPhone 6S харид қилиш учун 8 сабаб!

Иккиланмай айтиш мумкинки, iPhone 6S модели ишлаб чиқарувчига омад олиб келган смартфонлардан бири бўлган. Бу смартфон 2 йил аввал тақдим қилинган бўлса ҳам, Apple уни ҳали ҳам ишлаб чиқаради ва у яхши сотилмоқда. Бунинг муҳим сабаблари бор, албатта.

iPhone 6S баъзи жиҳатларига кўра, iPhone SE ҳамда iPhone 7 билан ҳам баҳслаша олади. Бу iPhone моделини 2017 йилнинг "қаҳрамони" — iPhone 8 ва iPhone X билан таққослаб кўриш мумкин.

iPhone 6S ташқи дизайн ва кўринишидан iPhone 8'дан у қадар ҳам катта фарқ қилмайди. Айниқса, олд панелнинг кўриниши деярли бир хил.

Бугунги флагманлар ўрнига iPhone 6S харид қилиш учун ҳозир ҳам камида 8 та сабаб топса бўлади:

1. iPhone 6S анча арзон.
Минг долларлик iPhone X ноябрда "Малика"га келган тақдирда ҳам, унинг баҳоси камида 10 миллион сўм бўлиши тўғрисида маълумотлар юрибди. Нарх-наво борасида iPhone 6s унга қараганда анча камтар. Халқаро бозорда бу смартфон 600 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда.

Мисол учун, 2017 йилнинг 20 октябр ҳолатида "Малика"да iPhone 6s (16 Гб, gold, grey, rose) – 3 649 000 сўм, iPhone 6s (32 Гб, grey, rose) – 4 100 000 сўмдан сотилмоқда. Негадир бу смартфон янги айфонлар тақдимотидан кейин ҳам арзонлашмади.

iPhone 8 (64 Гб, gold, silver) эса пойтахтимизда 6 437 000 сўмдан сотилмоқда.

2. iPhone 6S ранг-баранг талқинда
iPhone 6S 4 рангдаги корпусда ишлаб чиқарилмоқда: "кулранг фазо", кумуш ранг, тилла ранг ва оч-пушти рангли корпусларда.
iPhone 8 эса ҳозирча кумуш ва тилла, "кулранг фазо" рангларда ишлаб чиқарилмоқда.
iPhone X эса ҳозирча кумуш ва "кулранг фазо" ранглари билан чекланиб қолган.
Яъни, iPhone 6S'да ранг танлови кенгроы.

3. iPhone 6S ва iPhone 8 -- мисоли эгизаклар
Ҳатто уларнинг жиҳатлари ҳам ўхшаш. Ҳатто, iPhone 6S металл корпуси билан шишадан тайёрланган iPhone 8'дан пишиқроқ.
iPhone 8 нохос қўлдан тушиб кетса, ўша заҳотиёқ унинг корпуси дарз кетиши мумкин. iPhone X'да ҳам аҳвол шундай.
Қувват олиш тезлиги ва ишлаш вақти деярли бир хил
Одатий усулда қувватлаганда барча гаджетларнинг қувват олиш имконияти бир хил. Баъзи жиҳатлари билан iPhone 6S ҳатто iPhone 8'ни ҳам уялтиради.

4. iPhone 6S ҳали ҳам самарали платформага эга
iOS'нинг янги тизимига янгиланса-да, IPhone'нинг самарали ишлашига гувоҳ бўлиш мумкин. A9 процессори ҳозиргача ҳам самарали тизимга эга ва смартфоннинг тезкор фаолиятини таъминлайди.

5. Бош камера, деярли бир хил
iPhone 6S ёрдамида яхши суратлар олиш мумкин. iPhone 6S ёки iPhone 8 қурилмаларининг бу моделлари олган тасвирлар ўртасидаги фарқ кўзга яққол ташланмайди.

6. iPhone 6S'да анъанавий аудио-туйнук бор
Бу аудио портининг мавжудлиги смартфонни қувватлаш чоғида ҳам унда мусиқа тинглаш ёки тасвир томоша қилиш имконини беради. iPhone 8 ва iPhone X корпуси сув ва чангдан ҳимояланган бўлса ҳам, IP67 гувоҳномаси у қадар ҳам кучли ҳимоя тизими эмас.

7. Сифатли экран
iPhone 6S дисплейини iPhone 8'ники билан қўрқмасдан қиёслаш мумкин. Экраннинг ранг-тус етказиши ва TrueTone режимини қўллаб-қувватлаши ҳам ўхшаш жиҳатлар. iPhone X'даги OLED-экран, эҳтимол баъзи жиҳатлари билан устун бўлиши мумкин, бироқ бу ҳақида ҳозирча бирор нима дейиш қийин.

8. Дастурий таъминот барча iPhone'да бир хил
Apple ҳозирча iPhone 6S'ни ҳам ўзининг энг сўнгги тизими -- iOS 11 талқини билан таъминлаб турибди. iPhone X'да мавжуд дастурлардан бу смартфонда ҳам фойдаланиш мумкин.