iPhone аккумулятори туташи оқибатида икки киши касалхонага ётқизилди

  •   DiMaX
  •  365
  •  03.02.2018 10:13

iPhone аккумулятори туташи оқибатида икки киши касалхонага ётқизилди

Смартфонлар ва бошқа қурилмалардаги энг хавфли қисмлардан бири батарея ҳисобланади. Турли ишлаб чиқарувчиларнинг смартфонлари аккумулятори қизиб, тутаб, ёниб ва ҳатто портлаб кетиши ҳақида кўплаб хабарлар берилган.

ЎҚИНГ: Батареяларнинг портлаши: сабаб ва оқибатлари, ҳимояланиш усуллари

Кеча – 2 февраль куни Гонконгда смартфон батареяси носозлиги билан боғлиқ яна бир нохуш ҳодиса юз берди. Apple Store’лардан бирида iPhone батареяси тутаб кетиши натижасида дўкон ходимларидан икки нафари соғлиғига шикаст етган. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига таянган ҳолда South China Morning Post газетаси хабар берган.

Дўкондаги носоз iPhone аккумулятори бирданига тутаб кетиши сабабли у ердагиларнинг ҳаммасини тезликда эвакуация қилишга тўғри келган. Харидорлардан ҳеч ким жабрланмаган, аммо ўша пайтда бевосита смартфонга яқин турган икки нафар дўкон ходими ўзини ёмон ҳис этган. Уларни юқори нафас йўлларининг фаолияти бузилиши сабабли тезликда касалхонага олиб кетишган.

Аккумулятори тутаб кетган айфоннинг қайси моделга мансуб экани хабарда айтилмаган.

ЎҚИНГ: iPhone 8 Plus – «энг портловчи» смартфонми?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.