iPhone, Android смартфон йўқолса, қандай қилиб излаш мумкин?

iPhone, Android смартфон йўқолса, қандай қилиб излаш мумкин?

iOS қурилмалари
Apple’нинг “Find My” (Мени топ) хизмати ёрдамида йўқолган iPhone, iPad, ва ҳатто Mac компьютерларини ҳам топиш мумкин. Агар сиз мазкур турдаги гаджетдан фойдалансангиз, улардаги “iCloud” созламаси орқали бу хизматни ёқиб қўйинг ва шу орқали қурилма йўқолган тақдирда, компаниянинг iCloud веб-сайти ёрдамида уни излашингиз, кетига тушишингиз мумкин бўлади.

Find
Apple ечим ва дастурлари доимо пишиқ-пухталиги билан ажралиб турган. Агар iPhone ёки iPad гаджетини “lost mode” (Йўқолган) режимига қўядиган бўлсангиз, iCloud хизмати автоматик равишда қурилма жойлашган манзилни вақтигача ёзиб боради ва фойдаланувчи йўқолган гаджет тарихи ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлади. Ҳаттоки, уни ўғирлаган ёки топиб олган одам қурилмадаги заводда ўрнатилган тизимни янгилаган тақдирда ҳам, жабрланувчи iPhone ёки iPad’ининг географик жойлашувини билиб, уни масофадан туриб бошқаришлари мумкин. iCloud тизими орқали жабрланувчи “ўғирланган” деб белгилаган iPhone ва iPad’ларни Apple фаолиятини тўхтатиб қўяди.
Ҳатто, Mac компьютерини ҳам масофадан туриб қулфлаб қўйиши мумкин. Шунда Mac зудлик билан фаолиятдан тўхтаб, уни ўғирлаган киши операцион тизимга кира олмайди. Бунинг учун жабрланувчи онлайн ўрнатган махфий сўз керак бўлади.
Шу билан бирга, iOS қурилмалари ёки Mac’ни ўғирлатиб қўйганлар уларда ўта қимматли маълумот бўлган тақдирда, масофадан туриб уларни ўчириб ташлашлари мумкин.

“Find My iPhone” (Менинг айфонимни топиш) иловасиини юклаб олиш.

Find
Android гаджетлар

Android’нинг бепул Android Device Manager (қурилмалар менежери) сизга йўқолган қурилманинг кетгиа тушиш, уни қулфлаб қўйиш, улардаги маълумотларни ўчириб ташлаш имконини беради. Бунинг учун сиз ўзингиз фойдаланаётган Android қурилмасидаги “Google Settings app” (Google иловалари созламалари)’га кириб, Android Device Manager иловасини фаоллаштириб қўйинг.
Қурилма йўқолган тақдирда Google Play веб-сайтига киринг ва “Созламалар тугмаси”ни босиб, Android Device Manager’ни танланг. Сиз харитада гаджет жойлашган географик манзилни кўрасиз. Apple’нинг бу борадаги ечимидан фарқли равишда, агар қурилмани олган одам унга заводда ўрнатилган тизимни янгиласа, Android Device Manager ишдан чиқади ва жабрланувчи гаджетини кузата олмайди.

Android Device Manager, шунингдек йўқолган телефоннинг географик ҳаракатланиш тарихи ҳақида батафсил маълумот бермайди. У фақатгина сиз гаджетни қидириб сайтга кирган пайтда унинг қаердалигини кўрсатиб, тизимдан чиқишингиз билан қурилмани назорат қилмай қўяди.

Android қурилмалари, шунингдек учинчи томон ишлаб чиқарувчиси томонидан ишланган излаш дастурларини ҳам қўллаб-қувватлайди. Мисол учун, Avast компаниясининг Anti-Theft app (Ўғриларга қарши) иловаси қурилмадаги тизим янгиланган тақдирда ҳам, унинг жойлашган ҳудудини кўриш имкониятини беради. Шундай бўлса ҳам, доимий хотира қурилмаси прошивка қилинганида бу илова ҳам ишламаслиги мумкин.

Android Lost иловаси эса уни олдиндан ўрнатмаган бўлсангиз ҳам, қурилмани масофадан туриб кузатиш имконини беради. Шундай пуллик иловалар борки, улар ёрдамида йўқолган телефон орқали суратга олиш, ён-атрофдаги овозни ёзиб олиш мумкин.

Cerberus қурилмаларнинг кетгиа тушиш иловасини юклаб олиш.

Шу билан бирга, баъзи гаджетларга ишлаб чиқарилаётган вақтда GPS қурилмаси ўрнатилган бўлади. Фойдаланувчи уни йўқотишдан аввал бу хизматни ёқиб қўйган бўлса, унда гаджетни излаш мумкин бўлади.

Смартфон фойдаланувчилари учун Prey  хизмати ҳам iPhone, ҳам Android тутадиган фойдаланувчилар учун фойдали бўлиши мумкин. Қолаверса, уни ноутбукка ҳам ўрнатиб қўйиш мумкин.  Lookout ва Avast хизматлари эса iPhone ҳамда Android қурилмаларни нафақат излашда, балки уларни зарарли вируслардан ҳимоя қилишда ҳам фойдали.

Хулоса

Бугун смартфон шундай қадрдон бўлиб қолдики, усиз кунимизни тасаввур қилиш қийин. Модомики, у йўқолиб қолса борми, ҳаловатимиз ҳам йўқолади. Шундай экан, йўқотишдан аввал керакли хавфсизлик чораларини кўринг.
Мазкур хизматларни кўрсатувчи компанияларнинг барчаси фойдаланувчига йўқолган телефонни ёлғиз эмас, ички ишлар ходимлари билан биргаликда излаш кераклигини маслаҳат беришади. Шундай экан, сиз ҳам ёлғиз ҳаракатланишга таваккал қилманг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!