iPhone баҳонасида икки қиз 19 яшар талаба йигитни зўрлашди

  •   DiMaX
  •  9517
  •  26.09.2019 01:17

iPhone баҳонасида икки қиз 19 яшар талаба йигитни зўрлашди

Татаристоннинг Бугулма шаҳрида икки қиз 19 ёшли талаба йигитни зўрлади. Бу ҳақда «Татарстан-24» портали хабарига таяниб Sof.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Хитойлик икки талаба қалбаки iPhone’лар билан Apple’ни салкам миллион долларга туширди!

Таъкидланишича, жабрланувчининг 22 ёшли таниши смартфонини тузатиб бериш учун уйига таклиф қилади. Квартирада қизнинг 32 ёшли дугонаси ҳам бўлади.

Талаба йигит телефонни тузатиб, эгасига қайтарганда, iPhone экранида озгина ёриқ пайдо бўлганини кўрган қиз ундан компенсация учун 3000 рубль талаб қилади.

Йигит рад жавобини берганидан сўнг, қизлар уни уриб, талабага нисбатан жинсий зўравонлик ўтказишади ва буни ўша iPhone камерасида видеога олишади. «Агар пулни бермасанг, буни интернетга чиқариб юборамиз», деб таҳдид қилишади.

Жабрланувчи милицияга мурожат қилади. Унинг айтишича, телефондаги чизиқлар қизларнинг ёввойи жинсий хоҳишларини амалга ошириш учун баҳона бўлган, холос.

Воқеа юзасидан жинсий зўравонлик айби билан қизларга нисбатан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Эркакларни смартфон ва Wi-Fi зараридан ҳимояловчи ички кийим яратилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.